https://sputniknews.uz/20260619/ozbekiston-rossiya-58463530.html
Ўзбекистон ва Россия парламентлараро алоқаларни фаоллаштиради
Ўзбекистон ва Россия парламентлараро алоқаларни фаоллаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия элчиси билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. 19.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-19T18:02+0500
2026-06-19T18:02+0500
2026-06-19T18:02+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
танзила норбоева
алексей ерхов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/13/58463186_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_7d202cb5c76eac8e1deac6606069678f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.Икки давлат ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончи, очиқ мулоқоти ва қатъий сиёсий иродаси асосида стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.Ерхов кейинги йилларда Ўзбекистон ва Россия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб, ўзаро ташрифлар, қўшма тадбирлар ва доимий мулоқот амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, атом энергетикаси, маданий-гуманитар, таълим ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилаётган қўшма ташаббуслар ва лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидланди. Айниқса, ҳудудлараро шериклик доирасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар иқтисодий фаолликни ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.Суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш бўйича яқин ва самарали ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
https://sputniknews.uz/20260617/shavkat-mirziyoev-mixail-mishustinni-qabul-qildi-58394941.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/13/58463186_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_67afac7a8b012e3ce8e158564502b927.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия, танзила норбоева, алексей ерхов
сиёсат, ўзбекистон, россия, танзила норбоева, алексей ерхов
Ўзбекистон ва Россия парламентлараро алоқаларни фаоллаштиради
Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия элчиси билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати
хабар берди. “Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали стратегик муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутадиган парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилган хабарда.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончи, очиқ мулоқоти ва қатъий сиёсий иродаси асосида стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Ерхов кейинги йилларда Ўзбекистон ва Россия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб, ўзаро ташрифлар, қўшма тадбирлар ва доимий мулоқот амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, атом энергетикаси, маданий-гуманитар, таълим ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилаётган қўшма ташаббуслар ва лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидланди. Айниқса, ҳудудлараро шериклик доирасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар иқтисодий фаолликни ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш бўйича яқин ва самарали ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.