Шавкат Мирзиёев Михаил Мишустинни қабул қилди
09:18 17.06.2026 (янгиланди: 09:51 17.06.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун олти давлат бош вазирлари Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш барқарор ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан буён унинг ҳажми 20 фоизга ошди. Энергетика, металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон етакчиси ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда маданий ва таълим алмашинуви дастурларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Маълумот учун Россия ҳукумати делегацияси бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.
Ушбу форумда иштирок этиш учун, шунингдек, Озарбайжон бош вазири Али Асадов, Қирғизистон бош вазири Адилбек Касималиев, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Беларус бош вазири Александр Турчинлар бошчилиги нуфузли ҳукумат делегациялари Ўзбекистонга келган.