https://sputniknews.uz/20260915/neftchi-paxtakor-oyin-60446589.html
ОЧЛ: "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Пахтакор" амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади
ОЧЛ: "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Пахтакор" амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади
Sputnik Ўзбекистон
Осиё чемпионлар лигаси Elite биринчи турида Зоран Марушич 83-дақиқада "Нефтчи"га ғалаба келтирди. "Пахтакор" Жиддада 86-дақиқада олдинга чиқди, аммо "Ал-Аҳли" 90+3-да ҳисобни тенглаштирди ва мағлубиятдан қутулди.
2026-09-15T09:18+0500
2026-09-15T09:18+0500
2026-09-15T10:04+0500
футбол
спорт
чемпионат
ўзбекистон
пахтакор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0f/60446769_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_8ccd2d9046a1f4473870b993b3835fba.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг икки клуби Осиё чемпионлар лигаси Elite 2026/27 мавсумини мағлубиятсиз бошлади: "Нефтчи" Фарғонада Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини 1:0 ҳисобида енгди, "Пахтакор" эса Жиддада амалдаги чемпион "Ал-Аҳли" билан 1:1 дуранг ўйнади.Фарғонадаги учрашувда "Нефтчи" бир неча голли вазиятларни амалга ошира олмади ва ҳисоб 83-дақиқагача очилмади. Коффи Куао ўнг қанотдан жарима майдонига тўп узатди, сербиялик ҳужумчи эса боши билан зарба бериб, "Нефтчи"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.69-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ва Айман Ҳусайн ўрнига Фламарион ҳамда Стивен Чинеду майдонга тушди. Айнан шу икки футболчи 86-дақиқада голли ҳужумни ташкил қилди: Чинедунинг узатмасидан кейин Фламарион ҳисобни очди — 0:1."Пахтакор" сенсацион ғалабага жуда яқин эди. Бироқ ҳакам қўшиб берган учинчи дақиқада Фирас Ал-Брикан ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Шу тариқа, тошкентликлар амалдаги чемпион майдонида бир очко билан қайтди.Иккинчи тур 12 октябрда ўтказилади: "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубини қабул қилади, "Нефтчи" эса Ар-Риёдда "Ал-Наср" меҳмони бўлади.
https://sputniknews.uz/20260818/ozbek-klublar-raqiblar-59777286.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0f/60446769_51:0:1188:853_1920x0_80_0_0_8ae816f15181c3fd3fcd47f1aea8c025.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
футбол, спорт, чемпионат, ўзбекистон, пахтакор
футбол, спорт, чемпионат, ўзбекистон, пахтакор
ОЧЛ: "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Пахтакор" амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади
09:18 15.09.2026 (янгиланди: 10:04 15.09.2026) "Нефтчи" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 1:0 ҳисобида енгди, "Пахтакор" эса сафарда амалдаги чемпион "Ал-Аҳли" билан 1:1 ўйнади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг икки клуби Осиё чемпионлар лигаси Elite 2026/27 мавсумини мағлубиятсиз бошлади: "Нефтчи" Фарғонада Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини 1:0 ҳисобида енгди, "Пахтакор" эса Жиддада амалдаги чемпион "Ал-Аҳли" билан 1:1 дуранг ўйнади.
Фарғонадаги учрашувда "Нефтчи" бир неча голли вазиятларни амалга ошира олмади ва ҳисоб 83-дақиқагача очилмади. Коффи Куао ўнг қанотдан жарима майдонига тўп узатди, сербиялик ҳужумчи эса боши билан зарба бериб, "Нефтчи"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.
Жиддада "Пахтакор"га анча кучли босим остида ўйнашга тўғри келди. "Ал-Аҳли" ҳужумларига қарши дарвозабон Владимир Назаров бир неча бор жамоасини қутқарди ва биринчи бўлим 0:0 ҳисобида тугади.
69-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ва Айман Ҳусайн ўрнига Фламарион ҳамда Стивен Чинеду майдонга тушди. Айнан шу икки футболчи 86-дақиқада голли ҳужумни ташкил қилди: Чинедунинг узатмасидан кейин Фламарион ҳисобни очди — 0:1.
"Пахтакор" сенсацион ғалабага жуда яқин эди. Бироқ ҳакам қўшиб берган учинчи дақиқада Фирас Ал-Брикан ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Шу тариқа, тошкентликлар амалдаги чемпион майдонида бир очко билан қайтди.
Иккинчи тур 12 октябрда ўтказилади: "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубини қабул қилади, "Нефтчи" эса Ар-Риёдда "Ал-Наср" меҳмони бўлади.