Роналду ва Осиё гигантлари: ўзбек клубларининг ОЧЛдаги рақиблари қанчалик кучли?

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишУЕФА ЕВРО-2024. Матч Португалия - Словения
УЕФА ЕВРО-2024. Матч Португалия - Словения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Oбуна бўлиш
"Пахтакор" ва "Нефтчи" ОЧЛ Элитда Осиёнинг номдор клубларига қарши майдонга тушади. "Насаф" эса ОЧЛ-2да нисбатан тенг рақиблар билан бир гуруҳдан жой олди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Осиё чемпионлар лигаси Элит ва ОЧЛ-2 мусобақаларига қуръа ташланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қуръа натижаларига кўра, "Пахтакор" ва "Нефтчи"га Осиёнинг энг кучли клубларидан бир нечтаси рақиб бўлди. "Насаф" эса ОЧЛ-2да нисбатан тенг кучли рақиблар жой олган гуруҳдан ўрин олди.
ОЧЛ Элитда "Пахтакор" ва "Нефтчи" бир хил саккиз рақибга қарши ўйнайди, фақат уй ва сафар учрашувлари алмашади:
– "Ал-Аҳли", "Ал-Ҳилол", "Ал-Иттиҳод", "Ал-Насср", "Ал-Қодисия" — Саудия Арабистони;
– "Истиқлол" ва "Трактор" — Эрон;
– "Эйр-Форс" — Ироқ.
Бу рўйхатда энг хавфли рақиблардан бири — "Ал-Аҳли". Жамоа ОЧЛ Элитни 2024/25 ва 2025/26 мавсумларида кетма-кет икки марта қўлга киритди.
"Ал-Насср" эса 2025/26 мавсумида Саудия чемпионлигини қўлга киритди ва ОЧЛ-2 финалигача етиб борди. Финалгача жамоа турнирда кетма-кет 10 та ғалаба қозонган, ҳал қилувчи баҳсда эса "Гамба Осака"га 0:1 ҳисобида ютқазган. Криштиану Роналду ҳозир ҳам клуб сафида.
"Ал-Ҳилол" ўтган ОЧЛ Элит мавсумининг лига босқичида саккиз ўйиндан еттитасида ғалаба қозониб, 22 очко тўплаган. "Трактор" эса Ғарб минтақасида учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан. "Ал-Иттиҳод" 2025/26 мавсумида чорак финалгача етиб борди.
"Насаф"га кимлар тушди?
Қарши клуби ОЧЛ-2нинг "А" гуруҳида:
– "Ал-Ваҳда" (БАА);
– "Кувайт СК" (Кувайт);
– "Ал-Ҳолдия" (Баҳрайн) билан ўйнайди.

Улар орасида "Ал-Ваҳда" ўтган мавсум ОЧЛ Элитнинг нимчорак финалига чиққан. "Кувайт СК" эса 2025/26 мавсумида ОФК Челленж лигаси ғолиби бўлди. Қолаверса, кувайтликлар 2024 йилда ОЧЛ-2 доирасида Қаршида "Насаф"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

"Ал-Ҳолдия" ҳам сўнгги йилларда Осиё мусобақаларида тажриба орттирди: 2024/25 мавсумида ОЧЛ-2нинг нимчорак финалига чиққан.
ОФК учрашувларнинг аниқ тақвимини қуръадан кейин эълон қилади.
Сборная Узбекистана U-23. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Осиё ўйинларидаги Ўзбекистон U23 рақиблари маълум бўлди — улар қанчалик кучли?
Янгиликлар лентаси
0