Осиё ўйинларидаги Ўзбекистон U23 рақиблари маълум бўлди — улар қанчалик кучли?

© UFA - Ўзбекистон футбол ассоциациясиСборная Узбекистана U-23. Архивное фото
Сборная Узбекистана U-23. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Oбуна бўлиш
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U23 терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Вьетнам, Филиппин ва Кувайт билан ўйнайди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Японияда ўтадиган Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди.
Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонлик футболчилар “С” гуруҳида Вьетнам, Филиппин ва Кувайт терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Ушбу гуруҳ таркиби 2024 йилги U23 Осиё кубогини эслатади. Ўшанда ҳам Ўзбекистон, Вьетнам ва Кувайт бир гуруҳдан жой олган, тўртинчи жамоа эса Малайзия бўлган эди.
Ўзбекистон ўша мусобақада Вьетнамни 3:0, Кувайтни эса 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоа финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди ва ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Бироқ ҳозирги гуруҳда энг жиддий рақиб Вьетнам бўлиши кутилмоқда. Жамоа 2025 йилда Жануби-Шарқий Осиё U23 чемпионатида ғолиб чиқди. 2026 йилги U23 Осиё кубогида эса бронза медалини қўлга киритди. Вьетнамлик Нгуен Динь Бак мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди.
Филиппин ёшлар терма жамоаси ҳам сўнгги йилларда натижаларини яхшилади. У 2025 йилги Жануби-Шарқий Осиё U23 чемпионатида илк бор ярим финалга чиқди ва Вьетнамга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Кувайт 2024 йилги Осиё кубогида Малайзияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритган. Бироқ жамоа 2026 йилги турнир саралашида Японияга 1:6 ҳисобида ютқазиб, финал босқичидан четда қолди.

Жамоаларнинг ҳозирги имкониятларини баҳолашда 2026 йилги U23 Осиё кубоги натижалари ҳам муҳим. Ўзбекистон ушбу мусобақада гуруҳни биринчи ўринда якунлади, аммо чорак финалда Хитойга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябргача Японияда бўлиб ўтади.
Бошқа гуруҳлардаги жамоалар:
“А” гуруҳи: Япония, Таиланд, Қирғизистон, Гонконг;
“В” гуруҳи: Хитой, БАА, Эрон, КХДР;
“D” гуруҳи: Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ.
Футбольный мяч влетает в сетку ворот. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Ўзбекистон U17 Осиё чемпионатида Японияга ютқазди, U20 эса "CAFA"да ғолиб бўлди
Янгиликлар лентаси
0