Ўзбекистон U17 Осиё чемпионатида Японияга ютқазди, U20 эса "CAFA"да ғолиб бўлди

© rawpixel.com / wannisa sahunaluФутбольный мяч влетает в сетку ворот.
Футбольный мяч влетает в сетку ворот. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг U17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга пенальтиларда имкониятни бой берди, U20 жамоаси эса CAFA турнирида бош совринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг икки ёшлар терма жамоаси халқаро мусобақаларда турлича натижа қайд этди. U17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга пенальтилар сериясида 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Асосий вақтда ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланганди. Япония финалда Хитойга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон U17 жамоаси мусобақада Ҳиндистонни 3:0, Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган, чорак финалда эса Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида ортда қолдирган эди.
Шу билан бирга, Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Тожикистонда ўтган "CAFA U20 Championship" турнирида чемпион бўлди.
Жамоа 4 та ўйинда 4 та ғалаба қозониб, 12 очко жамғарди ва бирорта ҳам гол ўтказмади. Сўнгги турда Туркманистон 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ҳар икки голни Қувончбек Абраев киритди.
Шунингдек, U20 терма жамоаси турнир давомида Қирғизистонни 2:0, Афғонистонни 2:0 ва Тожикистонни 3:0 ҳисобида енгди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон U20 терма жамоаси “Fair Play” совринини ҳам қўлга киритди. Нематуллоҳ Рустамжонов энг яхши дарвозабон, Азизбек Тўлқинбеков энг яхши футболчи, Қувончбек Абраев эса турнир тўпурари деб топилди.
Сборная Узбекистана U17 обыграла Южную Корею в серии пенальти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлари U17 Осиё кубогида Кореяни енгди — навбатда Япония
Янгиликлар лентаси
0