S7 Москва — Урганч йўналишидаги тўғридан-тўғри рейсларни қайта йўлга қўйди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании S7 Airlines
Самолет авиакомпании S7 Airlines  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
Парвозлар Домодедово аэропортидан ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Йўл вақти тахминан 3 соат 30 дақиқани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. S7 Airlines Москва ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
15 сентябрдан парвозлар ҳафтасига икки марта Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. Йўл вақти тахминан 3 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Москвадан Урганчга рейслар сешанба ва шанба кунлари Домодедово аэропортидан соат 22:20 да учади ва эртаси куни 03:50 да етиб боради.

Қайтиш рейслари чоршанба ва якшанба кунлари Урганчдан 05:05 да йўлга чиқиб, Москвага 06:50 да етиб боради.

S7 Москва — Урганч йўналишида аввал ҳам парвозларни амалга оширган. Авиакомпания жорий йил ёзида ушбу йўналишни сентябрда қайта тиклаш режасини эълон қилган эди.
Айни пайтда Москва ва Урганч ўртасида "Uzbekistan Airways", "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар ҳам тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширмоқда.
Мечеть Кул-Шариф в Казанском кремле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Қозондан Самарқанд ва Наманганга янги рейслар очилади — чипталар нархи
Янгиликлар лентаси
0