Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россия–Мўғулистон–Хитой йўлаги, авиақатновлар ва Буюк чой йўли: форум тафсилотлари

© Пресс служба Правительства РФВице-премьер РФ Алексей Оверчук принял участие во II Форуме регионов России и Монголии.
Вице-премьер РФ Алексей Оверчук принял участие во II Форуме регионов России и Монголии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
2026 йил биринчи ярмида Россия ва Мўғулистон ўртасидаги савдо 18 фоизга ўсиб, 1,58 млрд долларга етди. 22 июлдан ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битими амал қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ва Мўғулистон савдо, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Улан-Баторда ўтган Россия ва Мўғулистон ҳудудларининг II форумида маълум қилди.
2025 йил якунида икки давлат ўртасидаги савдо 4 фоизга ўсиб, 2,69 млрд долларни ташкил этди. 2026 йил биринчи ярмида эса товар айирбошлаш 18 фоизга ошиб, 1,58 млрд долларга етди.
22 июлдан кучга кирган ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битими доирасида Мўғулистон учун муҳим бўлган қатор товарлар, жумладан, жун, кашмир, тери ва гўштни ЕОИИ бозорига божсиз олиб кириш имконияти яратилди.
Оверчукнинг сўзларига кўра, "Улан-Батор темир йўли" орқали ташиш ҳажми рекорд даражага етмоқда. У Россия — Мўғулистон — Хитой иқтисодий йўлагининг асосий транспорт бўғинларидан бири ҳисобланади.
Туризм ҳам ўсиш нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро туристик сафарлар сони қарийб 500 мингтага етган, уларнинг 95 фоизи автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади.
Томонлар Москва ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш имкониятини ҳам ўрганмоқда. Туристик оқимни ошириш учун "Буюк чой йўли" лойиҳаси доирасида қўшма йўналишлар ташкил этиш режалаштирилган.
Россиянинг 19 та ҳудуди ушбу лойиҳада иштирок этишга тайёр.
Форум доирасида Оверчук Мўғулистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Жадамбин Энхбаяр билан учрашди. Томонлар Россия — Мўғулистон — Хитой иқтисодий йўлагини ривожлантириш, ЕОИИ билан вақтинчалик савдо битими имкониятларидан фойдаланиш ва икки мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларининг бозорларга киришини енгиллаштириш бўйича ишларни давом эттиришга келишди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги ЕАЭС и Монголии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мўғулистон ЕОИИ билан савдода ижобий ўзгаришларни кўрмоқда
Янгиликлар лентаси
0