https://sputniknews.uz/20260915/byudjet-sarf-raqamlar-60453849.html
Бюджет пуллари қаерга сарфланди — асосий рақамлар очиқланди
Бюджет пуллари қаерга сарфланди — асосий рақамлар очиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2026 йил биринчи ярим йиллиги бюджет ижроси кўриб чиқилди. Энергетика ва иссиқлик таъминотида тарифлар фарқини қоплашга қарийб 5 трлн сўм ажратилган.
2026-09-15T12:53+0500
2026-09-15T12:53+0500
2026-09-15T12:54+0500
бюджет
“ташаббусли бюджет” лойиҳаси
жамшид қўчқоров
олий мажлис қонунчилик палатаси
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0f/60453444_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b42a97bfeab4fbc3d1c5504fadfcce3d.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида энергетика ва иссиқлик таъминотида тарифлар фарқини қоплашга қарийб 5 трлн сўм субсидия йўналтирилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида маълум қилинди.Ҳисоботни бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этди.Ярим йилликнинг асосий кўрсаткичлари:Шунингдек, ипотека кредитларига 814,2 млрд сўм субсидия берилди, "Ташаббусли бюджет"га 3,2 трлн сўм, ичимлик ва оқова сув тармоқларини яхшилашга 837,2 млрд сўм йўналтирилди.Депутатлар айрим йўналишларда маблағлар режага нисбатан тўлиқ ўзлаштирилмаганини танқид қилди. Шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланишни барвақт аниқлаш ишлари етарли даражада эмаслиги қайд этилди.Муҳокама якунлари бўйича Қонунчилик палатаси 2026 йил биринчи ярим йиллиги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади.
https://sputniknews.uz/20260716/mahalla-yangi-vakolatlar-59072490.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0f/60453444_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f42e298d949448e8dff8173df59a31a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бюджет, “ташаббусли бюджет” лойиҳаси, жамшид қўчқоров, олий мажлис қонунчилик палатаси, иқтисод
бюджет, “ташаббусли бюджет” лойиҳаси, жамшид қўчқоров, олий мажлис қонунчилик палатаси, иқтисод
Бюджет пуллари қаерга сарфланди — асосий рақамлар очиқланди
12:53 15.09.2026 (янгиланди: 12:54 15.09.2026) Даромадлар 207,4 трлн сўмга етди, харажатларнинг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида энергетика ва иссиқлик таъминотида тарифлар фарқини қоплашга қарийб 5 трлн сўм субсидия йўналтирилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида
маълум қилинди.
Ҳисоботни бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этди.
Ярим йилликнинг асосий кўрсаткичлари:
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 12,4 млрд долларга етди;
олтинни ҳисобга олмаганда экспорт 31,6 фоизга ўсиб, 14,4 млрд долларни ташкил қилди;
давлат бюджети даромадлари 207,4 трлн сўмга етди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63,2 трлн сўмга кўп;
ижтимоий соҳани молиялаштиришга 105,8 трлн сўм ёки жами бюджет харажатларининг 51,5 фоизи йўналтирилди.
Жами 13 трлн сўмлик субсидияларнинг 5,5 трлн сўми нодавлат мактабгача таълим, жамоат транспорти, ижара ва контракт тўловлари каби ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларга, қарийб 5 трлн сўми эса энергетика ва иссиқлик таъминотида тарифлар фарқини қоплашга ажратилди.
Шунингдек, ипотека кредитларига 814,2 млрд сўм субсидия берилди, "Ташаббусли бюджет"га 3,2 трлн сўм, ичимлик ва оқова сув тармоқларини яхшилашга 837,2 млрд сўм йўналтирилди.
Депутатлар айрим йўналишларда маблағлар режага нисбатан тўлиқ ўзлаштирилмаганини танқид қилди. Шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланишни барвақт аниқлаш ишлари етарли даражада эмаслиги қайд этилди.
Муҳокама якунлари бўйича Қонунчилик палатаси 2026 йил биринчи ярим йиллиги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади.