Ўзбекистонда илк йирик нанофильтрацияли сув тозалаш иншооти қурилади

© АО "Узсувтаъминот"Подписан меморандум о сотрудничестве между АО "Узсувтаъминот" и China Energy Overseas Investment Co., Ltd
Подписан меморандум о сотрудничестве между АО Узсувтаъминот и China Energy Overseas Investment Co., Ltd - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Oбуна бўлиш
Янги технология сувни ортиқча туз ва аралашмалардан тозалайди, қаттиқлигини камайтиради ва унинг таркибидаги зарур минералларнинг бир қисмини сақлаб қолиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор нанофильтрация технологияси асосида йирик ичимлик суви тозалаш иншооти қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Янги иншоот Навоий шаҳрида барпо этилади. Лойиҳада нанофильтрация ва микрофильтрация каби замонавий мембранали технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Оддий қилиб айтганда, нанофильтрацияда сув махсус мембраналар орқали ўтказилади. Улар сувдаги қаттиқликни келтириб чиқарувчи кальций ва магний каби моддаларнинг, шунингдек, айрим органик аралашмаларнинг катта қисмини ушлаб қолади.
Натижада сувнинг қаттиқлиги камайиб, унинг сифатини барқарорлаштириш имкони пайдо бўлади.
11 сентябрь куни Хитойда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва "China Energy Overseas Investment Co., Ltd." вакиллари лойиҳанинг техник ечимлари ва уни амалга оширишнинг кейинги босқичларини муҳокама қилди.
Томонлар лойиҳани ишлаб чиқишни жадаллаштириш ва амалий ишларга яқин муддатларда киришишга келишиб олди. Учрашув якунида сув таъминоти ва оқова сув соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича меморандум имзоланди.
Уровень обеспеченности населения питьевой водой в Узбекистане достигнет 83,5% - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 83,5 фоизга етказилади — асосий режалар
Янгиликлар лентаси
0