Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 83,5 фоизга етказилади — асосий режалар

© SputnikУровень обеспеченности населения питьевой водой в Узбекистане достигнет 83,5%
Уровень обеспеченности населения питьевой водой в Узбекистане достигнет 83,5% - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Матбуот анжуманида ичимлик суви истеъмолчилари базасини кенгайтириш, ҳисоблагичлар ўрнатиш ва тармоқларни таъмирлаш режалари ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. 2026 йил якунига қадар Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 83,5 фоизга етказилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖда амалга оширилган ишлар ва келгуси режаларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шунингдек, ичимлик суви истеъмолчилари базасини 170 мингтага ошириш ва 244 мингта сув ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган.
2026 йилнинг ўтган даврида инвестиция дастури доирасида 913,4 млрд сўм маблағ ҳисобига 137 та объектда 849,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 39 та иншоот қурилди ва реконструкция қилинди.
Халқаро молия институтларининг 226,8 млн доллар қарз маблағи ўзлаштирилиши натижасида яна 362 км тармоқ ва тўртта иншоотда қурилиш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.
“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Нодир Ходжамовнинг маълум қилишича, мавжуд тизимларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида 1,9 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 1 032 та насос ускунаси жорий ва мукаммал таъмирланди.
Сув иншоотларидаги 713 та эски насос энергия тежамкор ускуналарга алмаштирилди.
Шунингдек, истеъмолчилар базаси 120 мингтага кенгайтирилиб, 156 мингта сув ҳисоблагич ўрнатилди. Истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 трлн сўмни ташкил этди.
Йилнинг қолган қисмида соҳадаги ишлар янада кенгайтирилади. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида йил якунига қадар 1,7 трлн сўм маблағ ҳисобига 137 та объектда 1,5 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 116 та иншоот қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган.
Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда йил охиригача 499,8 млн доллар ўзлаштирилиб, 862 км тармоқ ва 20 та иншоотда тегишли ишлар амалга оширилади.
Мавжуд тизимларни сақлаш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида 3,3 минг км тармоқ ҳамда 1,6 мингта насос ускунаси профилактик кўрикдан ўтказилиб, жорий ва мукаммал таъмирланади.
Йил якунига қадар истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 4,4 трлн сўмга етказиш ҳам кўзда тутилган. Энергия самарадорлигини ошириш учун эса жами 949 та эски насос энергия тежамкор ускуналарга алмаштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по водоснабжению и канализации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Сув таъминотини яхшилаш ва тарифлар: Мирзиёев янги вазифаларни белгилаб берди
Янгиликлар лентаси
0