https://sputniknews.uz/20260721/suv-taminot-mirziyoev-vazifalar-59161735.html
Сув таъминотини яхшилаш ва тарифлар: Мирзиёев янги вазифаларни белгилаб берди
Сув таъминотини яхшилаш ва тарифлар: Мирзиёев янги вазифаларни белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Сув тарифлари шаффоф ва иқтисодий асосланган мезонлар бўйича белгиланади. 2027 йил 1 апрелдан бюджет ташкилотлари учун ягона тариф жорий этилади.
2026-07-21T09:20+0500
2026-07-21T09:20+0500
2026-07-21T10:18+0500
сув
шавкат мирзиёев
сунъий интеллект
рақамли технологиялар
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/15/59161332_175:336:1829:1266_1920x0_80_0_0_37efb58fe85c6f2f418b4047fdd62df3.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик ва оқова сув хизматларини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда сув таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Шу муносабат билан:— ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини шаффоф ҳамда иқтисодий асосланган мезонлар бўйича белгилайдиган Идоралараро тариф комиссиясини тузиш;— ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш вазифаларини ажратиш;— ҳудудий корхоналарга сувни ягона улгуржи тарифда етказиб берадиган Магистрал сув таъминоти корхонасини ташкил этиш вазифалари қўйилди.Сув таъминоти қандай кенгайтириладиКелгуси йилларда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга, шаҳарларда канализация хизматлари қамровини эса 80 фоизга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади.Ҳудудларда:— 513 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви олиб борилади;— 3 мингта маҳаллада сув таъминоти сифати яхшиланади;— 232 мингта сув колонкаси ўрнига тармоқлар бевосита хонадонларгача тортилади.Йил якунига қадар 600 миллион долларлик лойиҳалар доирасида 1,6 минг километр ичимлик суви ва 387 километр канализация тармоғи қурилади. Шунингдек, 80 та сув ва 29 та оқова сув иншооти барпо этилади.Қашқадарё вилоятида “Ҳисорак” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш лойиҳаси ҳам жадаллаштирилади. Қиймати 217 миллион доллар бўлган лойиҳа Қамаши, Ғузор ва Қарши туманлари ҳамда Қарши шаҳридаги 1,1 миллион аҳолини қамраб олади.Ҳисоб-китоблар онлайн бўлади2030 йилга бориб мамлакатда ичимлик суви истеъмоли ҳозирги 941 миллион куб метрдан яна 230 миллион куб метрга кўпайиши кутилмоқда.Шу боис:— истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар тўлиқ онлайн тизимга ўтказилади;— шаҳар ва туман марказларида масофадан маълумот узатадиган замонавий сув ҳисоблагичлари ўрнатилади;— сув иншоотлари ва тармоқларининг рақамли харитаси яратилади;— SCADA, GIS, телеметрия ва ягона биллинг тизимлари кенг жорий этилади.Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида насослар ишини таҳлил қилиш, авария ва сув оқишини олдиндан аниқлаш, истеъмол ҳажмини прогнозлаш ҳамда аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.
https://sputniknews.uz/20260615/mdu-ozbekiston-suv-58344064.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/15/59161332_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_c059c7828b965493b1a76a932900cd7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сув, шавкат мирзиёев, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, жамият, ўзбекистон
сув, шавкат мирзиёев, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, жамият, ўзбекистон
Сув таъминотини яхшилаш ва тарифлар: Мирзиёев янги вазифаларни белгилаб берди
09:20 21.07.2026 (янгиланди: 10:18 21.07.2026) Тақдимотда амалдаги тарифлар хизматлар таннархини тўлиқ қопламаётгани айтилди. Энди уларни белгилаш учун Идоралараро тариф комиссияси тузилади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик ва оқова сув хизматларини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда сув таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Амалдаги тарифлар хизматларнинг ҳақиқий таннархини тўлиқ қопламаётгани ва ҳудудлар ўртасида кескин фарқ қилиши соҳанинг инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
— ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини шаффоф ҳамда иқтисодий асосланган мезонлар бўйича белгилайдиган Идоралараро тариф комиссиясини тузиш;
— ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш вазифаларини ажратиш;
— ҳудудий корхоналарга сувни ягона улгуржи тарифда етказиб берадиган Магистрал сув таъминоти корхонасини ташкил этиш вазифалари қўйилди.
Сув таъминоти қандай кенгайтирилади
Келгуси йилларда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга, шаҳарларда канализация хизматлари қамровини эса 80 фоизга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади.
— 513 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви олиб борилади;
— 3 мингта маҳаллада сув таъминоти сифати яхшиланади;
— 232 мингта сув колонкаси ўрнига тармоқлар бевосита хонадонларгача тортилади.
Йил якунига қадар 600 миллион долларлик лойиҳалар доирасида 1,6 минг километр ичимлик суви ва 387 километр канализация тармоғи қурилади. Шунингдек, 80 та сув ва 29 та оқова сув иншооти барпо этилади.
Натижада 107 та маҳалладаги 310 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Яна 453 та маҳаллада яшовчи 2,5 миллион кишининг сув таъминоти яхшиланади.
Қашқадарё вилоятида “Ҳисорак” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш лойиҳаси ҳам жадаллаштирилади. Қиймати 217 миллион доллар бўлган лойиҳа Қамаши, Ғузор ва Қарши туманлари ҳамда Қарши шаҳридаги 1,1 миллион аҳолини қамраб олади.
Ҳисоб-китоблар онлайн бўлади
2030 йилга бориб мамлакатда ичимлик суви истеъмоли ҳозирги 941 миллион куб метрдан яна 230 миллион куб метрга кўпайиши кутилмоқда.
— истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар тўлиқ онлайн тизимга ўтказилади;
— шаҳар ва туман марказларида масофадан маълумот узатадиган замонавий сув ҳисоблагичлари ўрнатилади;
— сув иншоотлари ва тармоқларининг рақамли харитаси яратилади;
— SCADA, GIS, телеметрия ва ягона биллинг тизимлари кенг жорий этилади.
Ушбу чоралар орқали тармоқлардаги сув йўқотишларини 35 фоиздан 25 фоизга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида насослар ишини таҳлил қилиш, авария ва сув оқишини олдиндан аниқлаш, истеъмол ҳажмини прогнозлаш ҳамда аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.