МДУ Ўзбекистоннинг сувдан оқилона фойдаланиш миллий концепциясини ишлаб чиқмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовЯккатут — тихий рай у берегов Чарвака
Яккатут — тихий рай у берегов Чарвака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини янада ривожлантиришни ҳам муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети (МДУ) мутахассислари Ўзбекистоннинг 2027-2050 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Аҳмад Сувонқулов академик Владимир Квинт бошчилигидаги МДУ делегацияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
“Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг 2027–2050 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий концепциясини ишлаб чиқиш жараёнлари муҳокама қилинмоқда”, - дейилади хабарда.
Хусусан, томонлар ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини янада ривожлантириш, тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш, сув йўқотишларини камайтириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш масалаларини кўриб чиқишди.
Шунингдек, томонлар мамлакатнинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва соҳага илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этиш бўйича фикр алмашди.
"Ўзсувтаъминот" АЖ миллий концепцияни такомиллаштириш ҳамда унда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
2025 йил март ойида Ўзбекистондаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ (НКМК) Москва давлат университети мутахассисларини сувдан самарали фойдаланишнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишга жалб қилганини маълум қилганди.
Очистные сооружения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Россия компанияси Тошкентда оқова сувларни тозалаш қурилмаларини ишлаб чиқармоқда
Янгиликлар лентаси
0