https://sputniknews.uz/20260604/tashkent-oqova-suvlar-qurilma-ishlab-chiqarish-58066721.html
Россия компанияси Тошкентда оқова сувларни тозалаш қурилмаларини ишлаб чиқармоқда
Россия компанияси Тошкентда оқова сувларни тозалаш қурилмаларини ишлаб чиқармоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг РОС компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда тозалаш иншоотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Компания маҳаллий кадрларни ўзи тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
2026-06-04T09:58+0500
2026-06-04T09:58+0500
2026-06-04T10:03+0500
ўзбекистон
тошкент
кўргазма
самарқанд
янги иш ўринлари
жамият
сув
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0c/38793488_0:0:1601:901_1920x0_80_0_0_29e3064bab17b2294081025ede43c22e.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкентда Россиянинг РОС компаниялар гуруҳи оқова сувларни тозалаш иншоотлари учун қурилма ва ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган Eco Expo Central Asia кўргазмаси доирасида компания бош муҳандиси Денис Витковский Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, дастлаб компания Ўзбекистонда фақат ваколатхона очиш вариантини кўриб чиққан. Бироқ логистика харажатлари ва етказиб бериш муддатлари таҳлил қилингач, бошқа қарор қабул қилинган — мамлакат ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш.Витковскийнинг таъкидлашича, бундай ёндашув маҳсулотни буюртмачиларга тезроқ етказиш, харажатларни камайтириш ва Ўзбекистон бозори талабларига мослашиш имконини беради.Компания Тошкентдаги ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий мутахассисларни жалб қилишга ҳам эътибор қаратмоқда. Ҳозир корхонада 20 нафарга яқин ходим меҳнат қилмоқда.Витковскийнинг айтишича, тор ихтисосликдаги муҳандислар етишмаслиги нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам долзарб муаммо ҳисобланади. Шу сабабли компания янги ходимлар учун ўқув машғулотлари, амалиёт ва имтиҳонлар ташкил қилмоқда.Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мутахассисларга сертификат берилади. Компания бу орқали кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш ва ўз мутахассисларини тайёрлашни мақсад қилган.
https://sputniknews.uz/20250929/bozsuv-kanalizatsiya-suvlar-jinoyat-ish-52346599.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0c/38793488_128:0:1461:1000_1920x0_80_0_0_dacf3f60460114c6f334db6997edf913.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тошкент, кўргазма, самарқанд, янги иш ўринлари, жамият, сув, россия
ўзбекистон, тошкент, кўргазма, самарқанд, янги иш ўринлари, жамият, сув, россия
Россия компанияси Тошкентда оқова сувларни тозалаш қурилмаларини ишлаб чиқармоқда
09:58 04.06.2026 (янгиланди: 10:03 04.06.2026) РОС Ўзбекистон бозорига фақат ваколатхона орқали киришни режалаштирган, аммо харажат ва етказиб бериш муддатлари сабаб ишлаб чиқариш очмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкентда Россиянинг РОС компаниялар гуруҳи оқова сувларни тозалаш иншоотлари учун қурилма ва ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган Eco Expo Central Asia кўргазмаси доирасида компания бош муҳандиси Денис Витковский
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, дастлаб компания Ўзбекистонда фақат ваколатхона очиш вариантини кўриб чиққан. Бироқ логистика харажатлари ва етказиб бериш муддатлари таҳлил қилингач, бошқа қарор қабул қилинган — мамлакат ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Витковскийнинг таъкидлашича, бундай ёндашув маҳсулотни буюртмачиларга тезроқ етказиш, харажатларни камайтириш ва Ўзбекистон бозори талабларига мослашиш имконини беради.
РОС — "Российские очистние сооружения" компаниялар гуруҳи бўлиб, унинг таркибига "Аквалос" ва "Аквасип" компаниялари ҳам киради. Гуруҳ бир нечта заводга эга ва қатор мамлакатларда ўз ваколатхоналарини очган.
Компания Тошкентдаги ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий мутахассисларни жалб қилишга ҳам эътибор қаратмоқда. Ҳозир корхонада 20 нафарга яқин ходим меҳнат қилмоқда.
Витковскийнинг айтишича, тор ихтисосликдаги муҳандислар етишмаслиги нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам долзарб муаммо ҳисобланади. Шу сабабли компания янги ходимлар учун ўқув машғулотлари, амалиёт ва имтиҳонлар ташкил қилмоқда.
Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мутахассисларга сертификат берилади. Компания бу орқали кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш ва ўз мутахассисларини тайёрлашни мақсад қилган.