https://sputniknews.uz/20260914/uzbekistan-geologiya-malumotlar-onlayn-60425957.html
Ўзбекистонда инвесторлар геологик маълумотларни онлайн ола бошлайди
Ўзбекистонда инвесторлар геологик маълумотларни онлайн ола бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2027 йил бошида очиқ геологик маълумотлар базасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда 30 мингдан ортиқ геологик ҳисобот рақамлаштирилди, иккинчи босқич эса якунланмоқда.
2026-09-14T11:36+0500
2026-09-14T11:36+0500
2026-09-14T11:51+0500
тоғ-кон ва геология вазирлиги
халқаро конференция
рақамли технологиялар
ўзбекистон
ҳамкорлик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0e/60425428_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_acccb1fa821a7a98588c4f68f9844f66.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда инвесторларга геологик маълумотларга онлайн кириш имконини берадиган очиқ маълумотлар базасини 2027 йил бошида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова GEOMIN-2026 халқаро илмий конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, янги база инвесторларга бир неча марта босиш орқали зарур геологик маълумотларга кириш имконини беради. Бу маълумотларни қидиришга сарфланадиган вақт ва харажатларни қисқартиради.Лойиҳанинг биринчи босқичида 30 мингдан ортиқ геологик ҳисобот рақамлаштирилди. Ҳозир иккинчи босқич якунланмоқда.Шунингдек, вазирлик ҳузурида соҳани, жумладан геология йўналишини рақамлаштириш билан шуғулланувчи Технологик трансформация маркази ташкил этилди.GEOMIN-2026 конференцияси доирасида Ўзбекистонда геологик намуналарни таҳлил қилиш учун нанолаборатория ташкил этилиши ҳам маълум қилинди.Технологик металлар комбинати негизида халқаро аккредитациядан ўтган нанолаборатория очилади.Ҳамидованинг сўзларига кўра, лаборатория йилига 300 мингтагача намунани таҳлил қила олади.
https://sputniknews.uz/20260610/tog-kon-sanoati-58234919.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0e/60425428_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_182d78673ede1489774a5af70ce1477f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тоғ-кон ва геология вазирлиги, халқаро конференция, рақамли технологиялар, ўзбекистон, ҳамкорлик, жамият
тоғ-кон ва геология вазирлиги, халқаро конференция, рақамли технологиялар, ўзбекистон, ҳамкорлик, жамият
Ўзбекистонда инвесторлар геологик маълумотларни онлайн ола бошлайди
11:36 14.09.2026 (янгиланди: 11:51 14.09.2026) Келгуси йил бошидан инвесторлар геологик маълумотларга бир неча марта босиш орқали онлайн кириш имконига эга бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда инвесторларга геологик маълумотларга онлайн кириш имконини берадиган очиқ маълумотлар базасини 2027 йил бошида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова GEOMIN-2026 халқаро илмий конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, янги база инвесторларга бир неча марта босиш орқали зарур геологик маълумотларга кириш имконини беради. Бу маълумотларни қидиришга сарфланадиган вақт ва харажатларни қисқартиради.
“Ўйлайманки, келгуси йил бошида ушбу база ишга туширилади”, — деди Ҳамидова.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 30 мингдан ортиқ геологик ҳисобот рақамлаштирилди. Ҳозир иккинчи босқич якунланмоқда.
Шунингдек, вазирлик ҳузурида соҳани, жумладан геология йўналишини рақамлаштириш билан шуғулланувчи Технологик трансформация маркази ташкил этилди.
Ҳамидованинг сўзларига кўра, марказ геологик маълумотлар базаси ва геопортални яратиш ишларини тезлаштиради.
GEOMIN-2026 конференцияси доирасида Ўзбекистонда геологик намуналарни таҳлил қилиш учун нанолаборатория ташкил этилиши ҳам маълум қилинди.
Технологик металлар комбинати негизида халқаро аккредитациядан ўтган нанолаборатория очилади.
Ҳамидованинг сўзларига кўра, лаборатория йилига 300 мингтагача намунани таҳлил қила олади.
“Синамаларни чет элга олиб чиқиш шарт бўлмайди, буларнинг барчасини мамлакатда амалга ошириш мумкин бўлади”, — деди у.