https://sputniknews.uz/20260914/trump-kyiv-chaqiriq-60430623.html
Дизель нархи осмонга чиқди: Трамп Киевдан Россия заводларига зарба бермасликни талаб қилди
Дизель нархи осмонга чиқди: Трамп Киевдан Россия заводларига зарба бермасликни талаб қилди
Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трамп Зеленскийни Россиядаги дизель ишлаб чиқариш объектларига зарбаларни тўхтатишга чақирди. АҚШда дизель нархи тарихда биринчи марта бир галлон учун 6 доллардан ошди.
2026-09-14T12:10+0500
2026-09-14T12:10+0500
2026-09-14T12:28+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дональд трамп
нефть
нарх-наво
дунё янгиликлари
дунёда
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51183289_0:137:2535:1563_1920x0_80_0_0_edf834f5195a0e52086a7c013994f2d6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленскийни Россиядаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектларга зарбаларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Трамп дизель танқислиги бутун дунёга таъсир қилаётганини айтди.АҚШ раҳбарининг фикрича, ҳозирги глобал дизель танқислиги Яқин Шарқдаги вазият билан эмас, Россия ва Украина ўртасида содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ.Июль ойи охирида АҚШ Энергетика вазирлиги раҳбари Крис Райт Украина Қуролли кучларининг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига берган зарбалари жаҳонда дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажмига таъсир кўрсатган омиллардан бири бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, юзага келган узилишлар аллақачон глобал бозордаги нархларда ўз аксини топмоқда.Айни пайтда АҚШда дизель ёқилғисининг ўртача нархи тарихда биринчи марта бир галлон учун 6 доллардан ошди. Бир АҚШ галлони 3,785 литрга тенг, яъни бу бир литр учун тахминан 1,59 доллар дегани.Дизель нархи февраль охиридан бери қарийб 60 фоизга ошган. АҚШдаги дизель захиралари эса беш йиллик ўртача даражадан 13 фоиз паст.Ҳозир жаҳон нефть бозорида ҳам нархлар юқори даражада қолмоқда. Brent нефти бир баррель учун 100 доллардан юқори савдоланмоқда, бу эса нефтни қайта ишлаш ва тайёр ёқилғи бозоридаги вазиятга қўшимча босим ўтказмоқда.
https://sputniknews.uz/20260727/kazakhstan-tanker-hujum-ukraine-59294587.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51183289_136:0:2400:1698_1920x0_80_0_0_5dd0c9acb2e50d7f25b379b081e35546.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дональд трамп, нефть, нарх-наво, дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия
дональд трамп, нефть, нарх-наво, дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия
Дизель нархи осмонга чиқди: Трамп Киевдан Россия заводларига зарба бермасликни талаб қилди
12:10 14.09.2026 (янгиланди: 12:28 14.09.2026) АҚШда дизель нархи тарихда биринчи марта бир галлон учун 6 доллардан ошди — бу бир литр учун тахминан 1,59 доллар дегани.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленскийни Россиядаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектларга зарбаларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Трамп дизель танқислиги бутун дунёга таъсир қилаётганини айтди.
“Зеленский бир нарсани қилиши керак: Россияда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектларга зарба беришни тўхтатиши керак. Биз бу ҳақда Зеленский билан гаплашдик. Бошқа нишонлар етарли. Дизелга зарба берманг. Бу бутун дунёга зарар етказяпти”, — деди Трамп Ирландияга ташрифи чоғида журналистларга.
АҚШ раҳбарининг фикрича, ҳозирги глобал дизель танқислиги Яқин Шарқдаги вазият билан эмас, Россия ва Украина ўртасида содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ.
“Бу Яқин Шарқ туфайли эмас, бу Россия ва Украина ўртасида содир бўлаётган воқеалар сабабли”, — деди у.
Июль ойи охирида АҚШ Энергетика вазирлиги раҳбари Крис Райт Украина Қуролли кучларининг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига берган зарбалари жаҳонда дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажмига таъсир кўрсатган омиллардан бири бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, юзага келган узилишлар аллақачон глобал бозордаги нархларда ўз аксини топмоқда.
Айни пайтда АҚШда дизель ёқилғисининг ўртача нархи тарихда биринчи марта бир галлон учун 6 доллардан ошди. Бир АҚШ галлони 3,785 литрга тенг, яъни бу бир литр учун тахминан 1,59 доллар дегани.
Дизель нархи февраль охиридан бери қарийб 60 фоизга ошган. АҚШдаги дизель захиралари эса беш йиллик ўртача даражадан 13 фоиз паст.
Ҳозир жаҳон нефть бозорида ҳам нархлар юқори даражада қолмоқда. Brent нефти бир баррель учун 100 доллардан юқори савдоланмоқда, бу эса нефтни қайта ишлаш ва тайёр ёқилғи бозоридаги вазиятга қўшимча босим ўтказмоқда.