Синдаров жаҳон чемпионлиги учун баҳсда 1,3 млн доллардан зиёд ишлаб олиши мумкин

© Lennart OotesЖавохир Синдаров сыграет против Гукеша в Женеве за шахматную корону
Жавохир Синдаров сыграет против Гукеша в Женеве за шахматную корону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Oбуна бўлиш
Жаҳон чемпионлиги учун баҳс 24 ноябрда Женевада бошланади. Ғолиб 7,5 очко тўплаши керак, матч 14 партиягача давом этади.
ТОШКЕНТ, 14 сентябрь — Sputnik. Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳси соврин жамғармаси 2,5 млн долларни ташкил этади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) маълум қилди.
ФИДЕ ўйин тақвими, формати ва соврин пулларини тақсимлаш тартибини тасдиқлади. Баҳс Швейцариянинг Женева шаҳрида 22 ноябрдан 12 декабргача ўтказилади. Биринчи классик партия 24 ноябрда, сўнггиси эса зарурат бўлса 11 декабрда бўлиб ўтади.

Баҳс кўпи билан 14 та классик партиядан иборат бўлади. Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи жаҳон чемпиони бўлади. Агар 14 партиядан кейин ҳисоб 7:7 бўлса, 12 декабр куни тай-брейк ўтказилади.

Соврин пули ҳам ўзига хос тартибда тақсимланади. Ҳар бир шахматчи классик партиядаги ҳар бир ғалабаси учун 200 минг доллардан олади, қолган маблағ эса икки иштирокчи ўртасида тенг бўлинади.
Айрим ҳолатларда соврин тўғридан-тўғри тақсимланади: жаҳон чемпиони 1,3 млн доллар, мағлуб бўлган шахматчи эса 1,2 млн доллар олади. Худди шу тартиб ғолиб тай-брейкда аниқланган тақдирда ҳам амал қилади.
Синдаров 2026 йилги Номзодлар турнирида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон тарихида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи шахматчи бўлди.
Синдаров сыграл вничью с Гири и сохранил лидерство в Турнире претендентов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2026
Жавоҳир Синдаров тезкор шахмат бўйича дунёда иккинчи ўринга кўтарилди
Янгиликлар лентаси
0