Жавоҳир Синдаров тезкор шахмат бўйича дунёда иккинчи ўринга кўтарилди

© Федерация шахмат УзбекистанаСиндаров сыграл вничью с Гири и сохранил лидерство в Турнире претендентов
Синдаров сыграл вничью с Гири и сохранил лидерство в Турнире претендентов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2026
Oбуна бўлиш
Жавоҳир Синдаров тезкор шахмат бўйича жонли рейтингда 2742,6 очко билан дунёда иккинчи ўринга кўтарилиб, янги натижа қайд этди.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров тезкор шахмат бўйича Live Rapid жаҳон рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Синдаров сўнгги партияларидан кейин 10,6 рейтинг очкоси қўшиб, кўрсаткичини 2742,6 га етказди. У Ян Непомняший, Ҳикару Накамура ва Алиреза Фирузжани ортда қолдирди. Биринчи ўринда 2806,5 очко билан Магнус Карлсен бормоқда.

Синдаровнинг кўтарилиши айни пайтда Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида ўтаётган "Global Chess League" мусобақасидаги муваффақиятли ўйинларига тўғри келди.

Ўзбекистонлик шахматчи мусобақада беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Анандни икки марта мағлуб этди. Шунингдек, Алиреза Фирузжани енгди, Магнус Карлсен ва Максим Вашье-Лаграв билан дуранг ўйнади. Ян Непомняшийга қарши партияда эса вақт бўйича мағлуб бўлди.
Синдаров классик шахматда ҳам дунё элитасидан жой олган. FIDEнинг сентябрь рейтингида у 2778 очко билан дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Абдусатторов эса бир поғона кўтарилиб, 2762 очко билан 7-ўринга чиқди. Шу тариқа, жаҳоннинг кучли ўнлигида бир вақтнинг ўзида икки нафар ўзбекистонлик гроссмейстер бор.

Ўзбекистоннинг жамоавий кўрсаткичи ҳам ўсди. FIDEнинг сентябрь рейтингида мамлакат эркаклар терма жамоаси августдаги 8-ўриндан 6-ўринга кўтарилди.

Синдаровни йил охирида янада катта синов кутмоқда. У 2026 йилги Номзодлар турнирида муддатидан бир тур олдин ғалаба қозониб, амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.
Жаҳон чемпионлиги учун матч 25 ноябрдан 15 декабргача Женевада бўлиб ўтади.
Жавохир Синдаров сыграет против Гукеша в Женеве за шахматную корону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Жавоҳир Синдаров шахмат тожи учун Женевада Гукешга қарши ўйнайди
Янгиликлар лентаси
0