Жавоҳир Синдаров шахмат тожи учун Женевада Гукешга қарши ўйнайди

© Lennart OotesЖавохир Синдаров сыграет против Гукеша в Женеве за шахматную корону
Жавохир Синдаров сыграет против Гукеша в Женеве за шахматную корону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Oбуна бўлиш
Жавоҳир Синдаров ва Доммаражу Гукешнинг шахмат тожи учун беллашуви 25 ноябрдан 15 декабргача Женевада ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ўртасидаги шахмат тожи учун матч Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) матбуот хизмати хабар берди.
Беллашув 25 ноябрдан 15 декабргача давом этади. Ўйин бошланган пайтда ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшда бўлади. Шу боис бу жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш иштирокчилар ўртасидаги баҳсга айланади.
FIDE президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананднинг айтишича, мусобақани қабул қилишга Ҳиндистон, АҚШ ва Кипр ҳам қизиқиш билдирган. Федерация якунда матчни нейтрал ҳудудда — Женевада ўтказишга қарор қилган.
Жаҳон чемпионлиги баҳси 14 та классик партиядан иборат бўлади. Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи чемпионликни қўлга киритади. Агар 14 партиядан кейин ҳисоб тенг бўлса, ғолиб тай-брейкда аниқланади.
Гукеш 2024 йил декабрда Сингапурда хитойлик Дин Лижэнни 14-партияда мағлуб этиб, 18 ёшида тарихдаги энг ёш жаҳон чемпионига айланган эди. Энди у Женевада ўз унвонини ҳимоя қилади.
Синдаров эса Кипрдаги 2026 йилги Даъвогарлар турнирида бир тур олдин ғалабани таъминлаб, жаҳон чемпионига қарши ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўзбекистонлик шахматчи бунгача 2025 йилги FIDE Жаҳон кубогида ҳам ғолиб бўлган.
Синдаров побил рекорд на турнире претендентов!
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2026
Фишер давридан бери энг шов-шувли сенсация: шахмат афсоналари ва нашрлар Синдаров ҳақида
Янгиликлар лентаси
0