2028 йилдан муаммоли кредитлар бўйича олинмаган фоизлар балансдан чиқарилади

© Depositphotos / Erwin WodickaМенеджер с калькулятором
Менеджер с калькулятором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Oбуна бўлиш
Тартибга кўра, банклар муаммоли кредитлар бўйича ҳисобланган, аммо олинмаган фоизларни балансдан ташқари ҳисобга ўтказади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда банкларнинг муаммоли кредитлар ва бошқа активларни баҳолаш ҳамда эҳтимолий йўқотишларни ҳисобга олиш тартиби янгиланади. Адлия вазирлиги Марказий банк бошқарувининг тегишли низомини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Янги тартиб банклар, шу жумладан, микромолия банклари ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга татбиқ этилади.
Активлар “стандарт”, “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларга ажратилади. Улар бўйича мос равишда 1, 10, 25, 50 ва 100 фоиз миқдорида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира шакллантирилади.
Тўлов муддати узайтирилган ёки бошқа шартлари енгиллаштирилган кредитни яхшироқ тоифага ўтказиш учун қарздор 6 ёки 12 ой давомида тўловларни барқарор амалга ошириши керак бўлади.
2028 йил 1 январдан эса муаммоли активларга “фоизларни ўстирмаслик” мақоми берилади. Ҳисобланган, аммо банк томонидан амалда олинмаган фоиз ва бошқа даромадлар балансдан ташқари ҳисобварақларда юритилади.
Активни захира ҳисобидан балансдан чиқариш қарздорнинг мажбурияти бекор қилинганини англатмайди — банк қарзни ундиришни давом эттириши мумкин.
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатида тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар 22,9 трлн сўмни, яъни жами кредит портфелининг 3,6 фоизини ташкил этган. Йил бошида бу кўрсаткич 18,1 трлн сўм ёки 3% эди
Вход в центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Кредит рекламасининг 10 фоизи хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0