Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Лотин Америкаси, Африка ва Яқин Шарқда иқтисодий алоқаларни фаоллаштирмоқда

© Пресс-служба ЕЭКЕЭК и Бразилия обсудили перспективы расширения торгово-экономического сотрудничества.
ЕЭК и Бразилия обсудили перспективы расширения торгово-экономического сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссияси Бразилия, Эфиопия ва Иордания билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги қадамларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Бразилия, Эфиопия ва Иордания билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувлар Нью-Деҳлидаги БРИКС саммити доирасида бўлиб ўтди. ЕИК вакиллари Бразилия, Эфиопия ва Иордания томонлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, бизнес мулоқотини фаоллаштириш ва ЕОИИнинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Бразилия йўналишида мамлакатнинг ишбилармон, расмий ва эксперт доиралари учун ЕОИИ имкониятлари тақдимотини ўтказиш таклиф қилинди. Шунингдек, МЕРКОСУР штаб-квартирасида “ЕОИИ кунлари”ни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар БРИКС доирасидаги мулоқотни ҳам ривожлантириш ниятида.
Эфиопия билан қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт ва логистика, рақамлаштириш ҳамда барқарор ривожланиш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба ЕЭКМинистр ЕЭК Данияр Иманалиев с министром иностранных дел Эфиопии Гедионом Тимотеосом в Нью-Дели.
Министр ЕЭК Данияр Иманалиев с министром иностранных дел Эфиопии Гедионом Тимотеосом в Нью-Дели.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Министр ЕЭК Данияр Иманалиев с министром иностранных дел Эфиопии Гедионом Тимотеосом в Нью-Дели.
ЕИК ва Эфиопия ўртасида меморандум тузиш системали мулоқотни йўлга қўйишда биринчи қадам бўлиши мумкин. Эфиопия томони ЕИК ва Африка Иттифоқи комиссияси ўртасида меморандум тайёрлашга кўмаклашишга тайёрлигини ҳам билдирди.
Иордания билан эса 2017 йилдан буён амал қилаётган ҳамкорлик меморандуми доирасидаги ишларни фаоллаштириш режалаштирилган. Томонлар қўшма ишчи гуруҳ фаолиятини видеоконференциялардан бошлаш, аниқ натижаларга эришилгандан кейин эса очиқ учрашув ўтказишга келишиб олди.
© Пресс-служба ЕЭК Министр ЕЭК Данияр Иманалиев с министром промышленности, торговли и снабжения Иордании Яруб Аль-Кудах
Министр ЕЭК Данияр Иманалиев с министром промышленности, торговли и снабжения Иордании Яруб Аль-Кудах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Министр ЕЭК Данияр Иманалиев с министром промышленности, торговли и снабжения Иордании Яруб Аль-Кудах
ЕИК мазкур уч йўналиш орқали ЕОИИ бизнеси учун Лотин Америкаси, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришни мақсад қилган.
Алексей Оверчук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия Жанубий Америка давлатлари бирлашмаси — Меркосур билан ҳамкорликни кўриб чиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0