https://sputniknews.uz/20260913/india-tashkent-reys-60414132.html
Ҳиндистонда Тошкент–Ҳайдаробод янги тўғридан-тўғри рейси тақдим этилди
Ҳиндистонда Тошкент–Ҳайдаробод янги тўғридан-тўғри рейси тақдим этилди
Sputnik Ўзбекистон
Centrum Air 28 сентябрдан Тошкент–Ҳайдаробод йўналишида ҳафтасига икки марта парвоз қилади. Чипталар нархи 2 млн сўмдан бошланади, Ҳайдаробод компаниянинг Ҳиндистондаги иккинчи йўналиши бўлади.
2026-09-13T14:34+0500
2026-09-13T14:34+0500
2026-09-13T14:34+0500
авиапарвозлар
авиайўналиш
ҳиндистон
авиаташувчи
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/16/38084621_0:105:1193:776_1920x0_80_0_0_70d88b6b95d20bc0b93032638ae481d9.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида Тошкент–Ҳайдаробод янги тўғридан-тўғри авиайўналиши тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.Centrum Air авиакомпанияси ушбу йўналиш бўйича мунтазам парвозларни 28 сентябрдан йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига икки марта Airbus A320neo самолётларида амалга оширилади.Тақдимотда Ўзбекистон элчихонаси, Centrum Air вакиллари, шунингдек икки мамлакатнинг туризм ва ишбилармон доиралари иштирок этди.Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев янги рейс Ҳиндистон бош вазирининг 29–30 август кунлари Тошкентга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида йўлга қўйилаётганини таъкидлади.Ҳайдаробод мамлакатнинг йирик иқтисодий, IT ва фармацевтика марказларидан бири ҳисобланади. Шу боис янги рейс нафақат туристлар, балки ишбилармонлар учун ҳам қўшимча имконият яратади.Тақдимот доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон туркомпаниялари ўртасида B2B учрашувлар ҳам ўтказилди. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро туристлар оқимини ошириш бўйича келишувларга эришди.
https://sputniknews.uz/20260316/centrum-air-tashkent-sochi-reyslar-56311164.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/16/38084621_0:178:750:741_1920x0_80_0_0_f8c67bc09a1dcc6ea7a0b9d97ae15b12.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
авиапарвозлар, авиайўналиш, ҳиндистон, авиаташувчи, туризм
авиапарвозлар, авиайўналиш, ҳиндистон, авиаташувчи, туризм
Ҳиндистонда Тошкент–Ҳайдаробод янги тўғридан-тўғри рейси тақдим этилди
28 сентябрдан Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида ҳафтасига икки марта тўғридан- тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида Тошкент–Ҳайдаробод янги тўғридан-тўғри авиайўналиши тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги
хабар берди.
Centrum Air авиакомпанияси ушбу йўналиш бўйича мунтазам парвозларни 28 сентябрдан йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига икки марта Airbus A320neo самолётларида амалга оширилади.
Ҳайдаробод Деҳлидан кейин авиакомпаниянинг Ҳиндистондаги иккинчи йўналишига айланади.
Тақдимотда Ўзбекистон элчихонаси, Centrum Air вакиллари, шунингдек икки мамлакатнинг туризм ва ишбилармон доиралари иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев янги рейс Ҳиндистон бош вазирининг 29–30 август кунлари Тошкентга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида йўлга қўйилаётганини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари янги авиайўналиш икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик ва ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди. Сўнгги йилларда Ҳиндистондан Ўзбекистонга келаётган туристлар сони бир неча баробар ошган.
Ҳайдаробод мамлакатнинг йирик иқтисодий, IT ва фармацевтика марказларидан бири ҳисобланади. Шу боис янги рейс нафақат туристлар, балки ишбилармонлар учун ҳам қўшимча имконият яратади.
Тақдимот доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон туркомпаниялари ўртасида B2B учрашувлар ҳам ўтказилди. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро туристлар оқимини ошириш бўйича келишувларга эришди.