Расмий валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгаради

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Янги тартиб бўйича расмий курсни шакллантиришда валюта биржасидаги битимлар билан бирга банклараро биржадан ташқари бозордаги битимлар ҳам ҳисобга олинади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 15 сентябрдан ички валюта бозорида валюта алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиёти такомиллаштирилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Янги тартибга кўра, регуляторнинг расмий валюта курслари нафақат валюта биржасидаги, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимларни ҳам ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Хусусан, расмий курс биржа ва биржадан ташқари бозорда тузилган битимларнинг ўртача тортилган курси асосида шакллантирилади.
Регуляторнинг қайд этишича, бу расмий курсни ҳисоблашда ички валюта бозоридаги битимларни кенгроқ қамраб олиш ва бозор ҳолатини янада аниқ акс эттириш имконини беради.
Шунингдек, дам олиш кунлари, жумладан, шанба ва якшанба учун охирги иш куни бўйича расман эълон қилинган валюта курсларидан фойдаланилади.
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Ўзбекистонда банк ўтказмаларини телефон рақами орқали амалга ошириш мумкин бўлади
Янгиликлар лентаси
0