Ўзбекистонда банк ўтказмаларини телефон рақами орқали амалга ошириш мумкин бўлади

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Маблағ Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 26 ноябрдан жисмоний шахслар ўртасида банк ўтказмаларини мобил телефон рақами орқали амалга ошириш мумкин бўлади. Марказий банкнинг тегишли қарори Адлия вазирлигида 3930-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Янги тартиб картадан картага одатий пул ўтказмаларидан фарқ қилади. Унда фойдаланувчининг мобил телефон рақами пластик картага эмас, бевосита банк ҳисобварағига боғланади.
Шу тариқа маблағ бир шахснинг ҳисобварағидан бошқасининг ҳисобварағига Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали ўтказилади.
Пул юбориш учун олувчининг карта рақами ёки банк ҳисобварағи реквизитларини киритиш шарт эмас. Унинг телефон рақами ёки тизимда шакллантирилган махсус “боғлаш коди”ни кўрсатиш кифоя.
Бир банк доирасида битта телефон рақамини фақат битта ҳисобвараққа боғлаш мумкин. Айни рақам турли банклардаги ҳисобварақларга бириктирилган бўлса, пул жўнатувчи маблағ қайси банкка ўтказилишини ўзи танлайди.
Операцияни тасдиқлашдан олдин мобил иловада олувчининг Ф.И.О., унга хизмат кўрсатувчи банк ва воситачилик ҳақи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Бу маблағни адашиб бошқа шахсга ёки керакли бўлмаган банкдаги ҳисобвараққа юбориш хавфини камайтиради.
Мобил илова орқали ўтказмалар дам олиш ва байрам кунларида ҳам 24/7 режимида, реал вақтда бажарилади. Банкка бевосита мурожаат қилинганда эса операциялар унинг иш кунлари ва иш вақтида амалга оширилади.
Фойдаланувчи телефон рақамини ҳисобварағидан исталган вақтда узиши мумкин. Мобил иловада янги рақам рўйхатдан ўтказилса, аввалги телефон рақами автоматик равишда янгисига алмаштирилади.
Президент ознакомился с презентацией по решению проблемных вопросов предпринимателей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Комиссиясиз ўтказма, солиқ имтиёзлари ва кешбэк: президентга янги таклифлар тақдим этилди
Янгиликлар лентаси
0