Комиссиясиз ўтказма, солиқ имтиёзлари ва кешбэк: президентга янги таклифлар тақдим этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с презентацией по решению проблемных вопросов предпринимателей
Президент ознакомился с презентацией по решению проблемных вопросов предпринимателей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
Таклифлар орасида пешлавҳаларни реклама деб ҳисобламаслик, ўз карталари ўртасида пул ўтказмаларини комиссиясиз қилиш ва кешбэкни тез қайтариш бор.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ва тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Тақдимотда тўлиқ қувватда ишламаётган, тушуми камайган ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаётган корхоналар ҳолати кўриб чиқилди.
Бундай корхоналарни ўрганиш ва муаммоларини жойида ҳал қилиш учун мутасадди идоралар ва банклар иштирокида Республика штаби ташкил этилади. Штаб вакиллари икки ҳафта муддатда жойларга чиқиб, корхоналар фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалаларни аниқлайди.
Фаолиятини тиклаш имконияти бор корхоналарга кредит ажратиш, айланма маблағ, инфратузилма ва хомашё билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича банклар ва масъул идоралар биргаликда ишлайди.
Шунингдек, тадбиркорлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган айрим талабларни енгиллаштириш таклиф этилди. Хусусан:
корхона пешлавҳалари ва бренд белгиларини жойлаштириш тартибини соддалаштириш;
айрим пешлавҳаларни реклама сифатида баҳоламаслик ва улар учун паспорт расмийлаштириш талабини бекор қилиш;
юридик шахслар транспорт воситаларига савдо белгисини жойлаштириш тартибини енгиллаштириш;
умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартибини соддалаштириш;
айрим савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари учун экологик экспертиза ҳамда компенсация тўловлари билан боғлиқ талабларни енгиллаштириш.

Нақдсиз тўловлар бўйича фуқароларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, кешбэкни тезкор қайтариш, антифрод SMS-хабарномалар харажатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда мобил хабарномалар ёки биометрик идентификациядан фойдаланиш таклиф қилинди.

Солиқ маъмурчилигида эса пеня асосий қарз суммасидан ошиб кетмаслиги, чек бермаслик бўйича хабар юбориш тизимини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташқи иқтисодий фаолиятни соддалаштириш учун импортда такрорланувчи ҳужжатларни қисқартириш, хорижда савдо уйлари, филиал ва ваколатхоналар очиш тартибини қулайлаштириш таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев озвучил ряд финансовых мер по поддержке молодежного предпринимательства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Ёш тадбиркорларга 10 млрд сўмгача кредит: янги қўллаб-қувватлаш чоралари эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0