Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Национального музея Узбекистана в Ташкенте.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Национального музея Узбекистана в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Мажмуанинг умумий майдони 3,9 гектарни, бино майдони эса 40 минг квадрат метрдан ортиқни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев пойтахт марказида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Музей қурилиши ўтган йил августида бошланганди.
Мирзиёев музей ҳудудида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари, объектлар пойдевори ва муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш жараёни билан танишди.
Қайд этилишича, музейнинг меъморий қиёфаси ва мазмун-моҳияти дунёдаги илғор тажрибалар асосида шакллантирилган. Лойиҳа машҳур япониялик меъмор Тадао Андо томонидан яратилган, экспозиция концепцияси эса Германиянинг “Atelier Brückner” ташкилоти томонидан тайёрланган.
© Пресс-служба президента Узбекистана

Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди - Sputnik Ўзбекистон
1/4

Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

© Пресс-служба президента Узбекистана

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди. - Sputnik Ўзбекистон
2/4

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

© Пресс-служба президента Узбекистана

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди - Sputnik Ўзбекистон
3/4

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

© Пресс-служба президента Узбекистана

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди. - Sputnik Ўзбекистон
4/4

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

1/4

Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

2/4

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

3/4

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

4/4

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

Мажмуанинг умумий майдони 3,9 гектарни, бино майдони эса 40 минг квадрат метрдан ортиқни ташкил этади. Иншоот 3 қаватли асосий бино ҳамда 2 қаватли ер ости қисмидан иборат бўлади.
Музей майдонининг 60 фоизи таълим ва илмий фаолиятга ажратилади. Бу ерда кўргазма заллари, бой кутубхона, реставрация лабораториялари ва конференция заллари жойлашади.
Бу маданий маскан бир вақтнинг ўзида 3 минг 500 нафаргача ташриф буюрувчини қабул қила олади. Бу ерда 10 мингга яқин тарихий ва санъат экспонатлари намойиш этилади.
Бино қуриб битказилгач, атрофидаги Абулқосим мадрасаси, Халқлар дўстлиги саройи ва Миллий боғ билан биргаликда яхлит меъморий ансамблни ҳосил қилади.
Франциянинг Лувр, АҚШнинг Метрополитен ва Британия музейлари каби дунёнинг нуфузли маданий муассасалари билан қўшма кўргазмалар ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Президент мутасаддиларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва юқори сифат стандартлари асосида бажариш бўйича топшириқлар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил новый Центр современного искусства в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2026
Мирзиёев янги Замонавий санъат марказини кўздан кечирди – фото
Янгиликлар лентаси
0