Овчилик гувоҳномасини бериш рақамлаштирилади

© Depositphotos / KaninstudioОхотник охотится на птицу
Охотник охотится на птицу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Гувоҳнома махсус ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган шахсларга 2 йил муддатга берилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда овчиликка тааллуқли ҳужжатларни бериш жараёнлари рақамлаштирилади. Тегишли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади.

Овчилик хўжаликлари питомникларда ёввойи ҳайвонларни тўлиқ босқичда етиштириш йўлга қўйилган ҳолда ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар сонига тенг миқдордаги ёввойи ҳайвонларни уларнинг урчиш пайтидан ташқари йил давомида ов қилишни ташкил этиши мумкин.
Бунда ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Ёввойи ҳайвонларнинг урчиш пайти Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг хулосаси асосида белгиланади.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, овчилик гувоҳномасини бериш жараёнлари рақамлаштирилиши белгиланди.

Бунда гувоҳнома муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, овчилик гувоҳномасини олиш учун махсус ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан 2 йил муддатга берилади.

Овчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати талабгорнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.
Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2025
Ўзбекистон Беларусь билан овчилик туризмини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади
Янгиликлар лентаси
0