Ўзбекистон Беларусь билан овчилик туризмини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишОхотник
Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2025
Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, кадрлар тайёрлаш, тажриба алмашиш ва уруғчиликда қатор қўшма лойиҳалар амалга оширишга эътибор қаратилди.
TOШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон Беларусь билан овчилик туризмини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади, деб хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь ўрмон хўжалиги вазири Александр Кулик билан учрашди.

Суҳбат аввалида томонлар ўзбек-белорус муносабатларида кузатилаётган ижобий ўзгаришларни эътироф этишди. Икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга етарли салоҳият ва имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. 2024 йил февраль ойида олий даражадаги расмий ташриф доирасида имзоланган соҳага оид битимларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

© ИА "Дунё"Узбекистан сотрудничает с Беларусью в развитии охотничьего туризма
Узбекистан сотрудничает с Беларусью в развитии охотничьего туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2025
Узбекистан сотрудничает с Беларусью в развитии охотничьего туризма
Вазир Александр Кулик ўзбекистонлик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларда тўхталиб, ўзаро савдо-сотиқ ҳажми ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Шу билан бирга, товарлар номенклатурасини кенгайтириш, икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни ўрнатиш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларида қўшма чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Томонлар 2-3 хонали тўлиқ шароитлари мавжуд йиғма ёғоч уйларни Ўзбекистон ҳудудларида жойлаштириш имкониятлари хусусида фикр алмашди. Беларусь томони ўзбек ҳамкорларнинг тегишли таклифларини, шу жумладан бирга ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, кадрларни тайёрлаш, тажриба алмашиш ва уруғчиликда қатор қўшма лойиҳалар амалга оширишга эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда овчилик туризмини ривожлантириш йўналишида биргаликда ишлаш икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.
Мулоқот якунида белгиланган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун икки томон масъуллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
 Охота на моржей на Чукотке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2024
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади — президент фармони
Янгиликлар лентаси
0