Мирзиёев Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди – муҳокама қилинган масалалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғлайдиган логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, етакчилар Ўзбекистон – Арманистон муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Шу маънода саноат кооперацияси бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш долзарб экани алоҳида қайд этилди.
Мирзиёев Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғлайдиган логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон раҳбари минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт учун мустаҳкам асос бўладиган Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.
Икки ва кўп томонлама, шу жумладан, БМТ ва МДҲ доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Премьер-министр Никол Пашинян во время пресс-конференции (22 мая 2023). Еревaн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арманистон беш йиллик ҳукумат дастурида ЕОИИ билан ҳамкорликни устувор деб белгилади
Янгиликлар лентаси
0