ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Арманистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришни 2026–2031 йилларга мўлжалланган янги дастурининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Дастурда ЕОИИ тўғрисидаги шартномада белгиланган механизмларни самарали қўллаш иттифоқнинг келажаги ва янада ривожланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани таъкидланган.Арманистон бош вазири Никол Пашинян 7 август куни ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш республика учун ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий устуворлик бўлиб қолаётганини билдирган эди. У мазкур ёндашув янги ҳукумат дастурида ҳам акс этишини айтган.Пашинян келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилда Арманистон ЕОИИ давлатларидан қарийб 5 млрд долларлик товар импорт қилган, иттифоқ бозорига экспорт эса 3,2 млрд долларни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, Арманистон 2025 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисида қонун қабул қилган эди. Бироқ Пашинян бу ҳужжат ЕИга расмий ариза берилганини англатмаслиги, ҳозирча ЕОИИ ва ЕИ ўртасида танлов қилиш учун асос йўқлигини таъкидлаган.
Ереван ЕОИИда товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини таъминлашни давом эттирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Арманистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришни 2026–2031 йилларга мўлжалланган янги дастурининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Дастурда ЕОИИ тўғрисидаги шартномада белгиланган механизмларни самарали қўллаш иттифоқнинг келажаги ва янада ривожланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани таъкидланган.
Ереван ЕОИИнинг асосий тамойиллари — товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини тўлиқ ҳамда узлуксиз таъминлаш бўйича ишларни давом эттирмоқчи. Шунингдек, иттифоққа аъзо ва кузатувчи давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш режалаштирилган.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян 7 август куни ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш республика учун ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий устуворлик бўлиб қолаётганини билдирган эди. У мазкур ёндашув янги ҳукумат дастурида ҳам акс этишини айтган.
Пашинян келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилда Арманистон ЕОИИ давлатларидан қарийб 5 млрд долларлик товар импорт қилган, иттифоқ бозорига экспорт эса 3,2 млрд долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон 2025 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисида қонун қабул қилган эди. Бироқ Пашинян бу ҳужжат ЕИга расмий ариза берилганини англатмаслиги, ҳозирча ЕОИИ ва ЕИ ўртасида танлов қилиш учун асос йўқлигини таъкидлаган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.