Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашида Арманистон масаласи кўриб чиқилади

Oбуна бўлиш
Ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтаётган учрашувда Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш режаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Остонада Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашининг (ОЕИК) тор доирадаги йиғилиши бошланди.

Тадбир ёпиқ эшиклар ортидаги учрашув билан бошланди, унда Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон раҳбарлари ва Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян ҳам иштирок этади. Учрашувда Ереваннинг Европа Иттифоқига қўшилиш режаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Кейин учрашув кенгайтирилган таркибда давом этади, унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба вице-президенти Салвадор Валдес Меса ва Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Муҳаммад Атабак иштирок этади.
Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ҳозирги йиғилиши бу йилги биринчи ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти иш бошлаганидан бери 26-мажлисдир.
Йиғилишда етакчилар бир қатор ҳисоботларни, жумладан, 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни амалга ошириш ва Евроосиё тараққиёт банкининг 20 йиллик фаолияти натижаларини тинглашади. Шунингдек, Тунис билан эркин савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлаш ва Сербия билан шунга ўхшаш шартномани ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Путин Остонада уч кунлик давлат ташрифи билан бўлиб ўтмоқда. Пайшанба куни у қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жомарт Тоқаев билан музокаралар ўтказди. Шундан сўнг, икки томон қўшма ҳужжатларни, жумладан, дўстлик ва яхши қўшничилик асослари тўғрисидаги баёнотни имзоладилар.
Янгиликлар лентаси
0