Миллий гвардия ходими фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудники МО, МВД и Нациоанальной гвардии
Сотрудники МО, МВД и Нациоанальной гвардии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шартлиги белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Миллий гвардия ходимларига фуқаролар билан мулоқотда ўзини таништириш мажбурияти юкланмоқда. Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун маъқулланди.
Қонун билан Миллий гвардия органларининг асосий вазифалари қайта тизимлаштирилмоқда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ вазифалар бирлаштирилиб, оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича янги вазифа белгиланмоқда.
Шунингдек, давлат объектлари, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, бошқа объектлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш билан боғлиқ вазифалар амалдаги қонунчиликда белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб оптималлаштирилмоқда.
Таъкидланишича, қонуннинг муҳим жиҳатларидан яна бири Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш тартиби аниқ белгилаб берилаётгани.
Энди ҳарбий хизматчи фуқарога мурожаат қилганда ўз лавозими, ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва отасининг исмини айтиши, мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини тушунтириши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шартлиги белгиланмоқда.
Яна бир муҳим янгилик жамоат хавфсизлигини таъминлашда замонавий махсус воситалардан фойдаланиш бўйича Миллий гвардиянинг ҳуқуқлари қонунчиликда аниқлаштирилмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, бу ўзгартишлар Миллий гвардиянинг вазифа ва ваколатларини аниқлаштириш, уларни амалдаги функцияларга мослаштириш, фуқаролар билан муносабатларда очиқлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.
2017 йилда ташкил этилган Миллий гвардиянинг ҳуқуқий мақоми 2020 йилда алоҳида қонун билан мустаҳкамланди. Кейинги йилларда эса унинг фаолиятига оид 20 тадан ортиқ қонун ҳамда 70 тадан ортиқ фармон ва қарор қабул қилиниб, янги вазифа ва ваколатлар белгиланди.
Сотрудник ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
ЙПХ ходимлари чиқинди ташлаган ва жамоат жойда алкоголь истеъмол қилганларга жазо қўллайди
Янгиликлар лентаси
0