https://sputniknews.uz/20260907/ypx-jazo-qollash-60252523.html
ЙПХ ходимлари чиқинди ташлаган ва жамоат жойда алкоголь истеъмол қилганларга жазо қўллайди
ЙПХ ходимлари чиқинди ташлаган ва жамоат жойда алкоголь истеъмол қилганларга жазо қўллайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 ноябрдан ЙПХ ва патруль-пост хизмати ваколатлари кенгайтирилади. ЙПХ чиқинди ва алкоголь билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади, ППХ эса тирбандликларни бартараф этишда иштирок этади.
2026-09-07T10:40+0500
2026-09-07T10:40+0500
2026-09-07T10:56+0500
иив
иив ҳузуридаги қўриқлаш департаменти
йўл-патрул хизмати (йпх)
жамият
қоидабузарлик
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24936152_0:44:2666:1544_1920x0_80_0_0_fcbafe2e5c7f27f766580cd98e00b09b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 2026 йил 1 ноябрдан йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимларининг бир қатор ваколатлари кенгайтирилади. Бу президентнинг ПҚ–314-сон қарорида белгиланган.Хусусан, ЙПХ ходимлари энди фақат йўл ҳаракати қоидалари билан чекланиб қолмайди. ЙПХ ходимларига кўча ва жамоат жойларида тартибни бузаётган шахсларни таъқиб қилиш, ушлаш ва ички ишлар органларига олиб бориш ваколати ҳам берилади.Патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимлари эса йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ айрим вазифаларни бажаради. Жумладан, улар чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофи ва марказий кўчаларда юзага келган тирбандликларни бартараф этишда иштирок этади.Яна бир ўзгариш — патруль-пост ва қўриқлаш хизмати нарядлари “112” тизими орқали келиб тушган чақирувлар бўйича нафақат жамоат жойларига, балки аҳоли хонадонларида содир бўлган жиноят ва ҳодисаларга ҳам тезкор етиб боради.
https://sputniknews.uz/20260522/qoriqlash-xizmati-57764519.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24936152_0:24:2666:2024_1920x0_80_0_0_e4eb874d4d6caaa78a7cf51ab8dd043b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иив, иив ҳузуридаги қўриқлаш департаменти , йўл-патрул хизмати (йпх), жамият, қоидабузарлик, янги қонун
иив, иив ҳузуридаги қўриқлаш департаменти , йўл-патрул хизмати (йпх), жамият, қоидабузарлик, янги қонун
ЙПХ ходимлари чиқинди ташлаган ва жамоат жойда алкоголь истеъмол қилганларга жазо қўллайди
10:40 07.09.2026 (янгиланди: 10:56 07.09.2026) 1 ноябрдан ЙПХ ходимларига жамоат тартиби соҳасида янги ваколатлар берилади. Улар айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиб, маъмурий жазо қўллаши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 2026 йил 1 ноябрдан йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимларининг бир қатор ваколатлари кенгайтирилади. Бу президентнинг ПҚ–314-сон қарорида
белгиланган.
Хусусан, ЙПХ ходимлари энди фақат йўл ҳаракати қоидалари билан чекланиб қолмайди.
Улар белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш, шунингдек, жамоат жойида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколатига эга бўлади.
ЙПХ ходимларига кўча ва жамоат жойларида тартибни бузаётган шахсларни таъқиб қилиш, ушлаш ва ички ишлар органларига олиб бориш ваколати ҳам берилади.
Патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимлари эса йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ айрим вазифаларни бажаради.
Жумладан, улар чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофи ва марказий кўчаларда юзага келган тирбандликларни бартараф этишда иштирок этади.
Шунингдек, ушбу ходимлар йўлларда содир бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга дарҳол муносабат билдириши, уларнинг олдини олиши ва жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиши белгиланган.
Яна бир ўзгариш — патруль-пост ва қўриқлаш хизмати нарядлари “112” тизими орқали келиб тушган чақирувлар бўйича нафақат жамоат жойларига, балки аҳоли хонадонларида содир бўлган жиноят ва ҳодисаларга ҳам тезкор етиб боради.