Лебедев: МДҲда миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар улуши сезиларли ошди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСергей Лебедев
Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Бош котиб сўнгги йилларда МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланганини урғулади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ўртасида миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улуши сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев журналистларга маълум қилди.
“Миллий валюталарда ҳисоб-китоблар ҳозир сезиларли ошди, бунга ташқи шароитлар мажбур қилди ва бу масалани ҳал этишни тезлаштирди. Хусусан, Россия ва Беларусь ўртасида деярли барча ҳисоб-китоблар миллий валюталарда амалга оширилмоқда, бошқа мамлакатларда бу кўрсаткич камроқ, бироқ ҳаммаси бу ҳисоб-китобларни кўпайтириш ва доллар ҳамда еврода ҳисоб-китоблардан халос бўлиш сари бормоқда”, - деди у Ашхободда бўлиб ўтган МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши чоғида.
Лебедевнинг қўшимча қилишича, сўнгги йилларда МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланди.
“Биргаликда иқтисодий ҳамкорликни амалга оширувчи кўплаб ташкилотлар таъсис этилган. Ҳозир МДҲда 56 та соҳа кенгаши мавжуд. Улардан салмоқли қисми, асосий қисми иқтисодий кенгашлардан иборат”, - дея тушунтирди МДҲ бош котиби.
Жума куни Ашхободда МДҲ Иқтисодий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, навбатдаги мажлис жорий йилнинг 27 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтади. Тадбир Туркманистоннинг 2026 йилда МДҲ органларига раислиги доирасида ўтказилди.
По итогам саммита ШОС было подписано 28 документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Тошкентдаги марказ, миллий валюталар, 28 та ҳужжат — ШҲТ саммити якунлари
Янгиликлар лентаси
0