Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Ҳиндистон эркин савдо ҳудуди бўйича алоқаларни жадаллаштиришга тайёр

© Sputnik / Табылды КадырбековФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Ноябрда музокараларнинг янги раунди ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Ҳиндистон эркин савдо ҳудуди бўйича алоқаларни жадаллаштиришга тайёр. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв “Иннопром. Ҳиндистон” форуми доирасида маълум қилди.

“Биз муддатларни башорат қилмаймиз, чунки ҳозирги замон шундайки, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бундан ташқари, музокараларнинг ўзига хос мантиғи бор, аммо биз фактлар ҳақида гапиряпмиз. Факт шуки, томонларнинг муносабати жуда қизғин ва фаол, ҳамма барча даражаларда, вазирлар даражасида ҳам, экспертлар даражасида ҳам саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга тайёр. Бу муваффақият гаровидир”, - дея жавоб берди у келгуси йилда эркин савдо ҳудуди бўйича келишув тузиладими деган саволга.

Пайшанба куни Нью-Деҳлида ЕОИИ ва Ҳиндистон ўртасида вазирлар даражасидаги учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Москвага ташрифидан олдин ноябрь ойидаги навбатдаги музокаралар раундини ўтказишга келишиб олди.
“Шу билан бирга, бу асосий раунд бўлиши керак, унинг марказида бозорга киришнинг асосий масалалари туриши лозим”, - деди Слепнёв.
Томонлар ўзаро манфаатли асосий товарлар бўйича келишувларни муҳокама қилди. Умуман олганда, музокаралар жараёнига ёндашувлар бўйича жиддий тушунишга эришилди, музокара гуруҳларига тегишли кўрсатмалар берди, дея қўшимча қилди у.
Ўтган йил ноябрь охирида Ҳиндистон ва ЕОИИ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишувни имзолаш бўйича музокараларнинг раундини ўтказган эди. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, бундай эркин савдо ҳудудини яратиш Ҳиндистон ва Россиянинг тижорат алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилган бўларди.
“Иннопром. Ҳиндистон” биринчи халқаро саноат кўргазмаси 9-11 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида БРИКСнинг 18-саммити арафасида бўлиб ўтмоқда. Россия ва Ҳиндистондан 120 тадан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги ЕАЭС и Вьетнама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Решетников: ЕОИИ ва Вьетнам савдоси 10 йилда икки баробарга ошди
Янгиликлар лентаси
0