Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Решетников: ЕОИИ ва Вьетнам савдоси 10 йилда икки баробарга ошди

© Sputnik / Сгенерировано ИИФлаги ЕАЭС и Вьетнама
Флаги ЕАЭС и Вьетнама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Oбуна бўлиш
Жорий йилда ЕОИИ ва Вьетнам савдоси яна 14 фоизга ошди, томонлар фаол савдо-сотиқ қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия бизнеси Вьетнамга суюлтирилган табиий газ ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш, шунингдек, мамлакатда автомобиль ишлаб чиқаришни ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Россия–Вьетнам музокаралари якунларига кўра маълум қилди.
Таъкидланишича, автомобиль ишлаб чиқариш йўналиши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Вьетнам ўртасидаги эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимда ҳам назарда тутилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда ўзаро инвестицияларга ўтиш муҳим йўналишлардан бирига айланмоқда. Вьетнам компаниялари Россия агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда.
Инвестициявий жараёнларни жадаллаштириш мақсадида Вьетнам Молия вазирлиги билан инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланади.
Решетников, шунингдек, ЕОИИ ва Вьетнам ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги битим амал қилаётган 10 йил давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошганини маълум қилди. Жорий йилда ҳам ижобий суръат сақланиб, савдо ҳажми яна 14 фоизга ўсди.
Россия айни пайтда Вьетнамга озиқ-овқат маҳсулотлари, металл ва ўғитлар экспортини ҳам оширмоқда.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Бакытжан Сагинтаев обсудил перспективы соглашения о свободной торговле во Вьетнаме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
АСЕАН инфратузилмасини ЕОИИ транспорт йўлаклари билан боғлаш масалалари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0