Электротехника корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари 2030 йилгача узайтирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам развития электротехнической промышленности и поддержки производства конкурентоспособной продукции.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам развития электротехнической промышленности и поддержки производства конкурентоспособной продукции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2026
Oбуна бўлиш
Инвестиция лойиҳаларига миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисми уч йил давомида қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда электротехника корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари 2030 йилгача узайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш тақдимотида маълум қилинди.
Тақдимотда 2030 йилгача электротехника ва унга ёндош саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини 11 млрд долларга, экспортни 5 млрд долларга етказиш, 3 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, мисга қўшилган қийматни 35 фоизга олиб чиқиш режалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, бунинг учун мамлакатда зарур хомашё базаси ва бозор мавжуд. Йилига 150 минг тоннадан ортиқ мис катоди ишлаб чиқарилмоқда, янги қувватлар ҳисобига мазкур кўрсаткич 300 минг тоннага етказилади. Шунингдек, 15 гигаватт қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу электротехника маҳсулотлари учун йилига 500 млн долларлик буюртма бозорини шакллантиради.
Йиғилишда айрим корхоналарда айланма маблағ учун кредит олишда гаров таъминоти етишмаётгани қайд этилди.
Шунингдек, мис хомашёсини биржа орқали харид қилиш учун қулай молиявий инструментлар яратиш ва йирик халқаро брендларни жалб этиш механизмларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Аҳоли уй-жойлари қурилиши ортиб бораётгани ҳам электротехника маҳсулотларига талабни оширмоқда.
Шу муносабат билан тармоқ корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар таклиф этилди.
Жумладан, мис хомашёсини харид қилишда тўловнинг 25 фоизини корхоналар, қолган 75 фоизини Ўзсаноатекспорт акциядорлик жамияти амалга оширади. Корхоналар ушбу маблағни 90 кун ичида йиллик 6 фоизгача ставкада қайтаради. Бу мақсадлар учун 50 млн доллар ресурс йўналтирилади.
Эндиликда кредитлар бўйича экспорт шартномалари, суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш имконияти яратилади. Инвестиция лойиҳаларига миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисми уч йил давомида қоплаб берилади.
Камида 50 млн доллар сармоя киритадиган йирик халқаро бренд компанияларига солиқ имтиёзлари тақдим қилиниб, инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилди.
Электротехника саноати корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини 2030 йилгача узайтириш, ёндош маҳаллий саноат корхоналарини ҳам қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда.
Экспортни кенгайтириш мақсадида хорижий бозорларда савдо омборлари ташкил этиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқариш жараёнларини енгиллаштириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Афғонистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Ироқ бозорларига комплекс технологик ечимлар экспортини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Тармоқда инновация ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш учун Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди.
Марказ янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, прототиплар тайёрлаш ва корхоналарга инжиниринг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.
Президент мутасаддиларга электротехника саноатида қўшилган қийматни ошириш, юқори технологик маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий корхоналарни глобал қиймат занжирларига олиб кириш бўйича топшириқлар берди.
Работа электротехнического завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2025
Электротехника экспорти 9 ойда 1 млрд долларга яқинлашди
Янгиликлар лентаси
0