https://sputniknews.uz/20251009/elektrotexnika-eksport-milliard-dollar-52560078.html
Электротехника экспорти 9 ойда 1 млрд долларга яқинлашди
Электротехника экспорти 9 ойда 1 млрд долларга яқинлашди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон электротехника саноати 16,3%га ўсди. Президент Мирзиёев мисни қайта ишлаш, “CE” белгиси ва экспортни икки баробар ошириш чораларини муҳокама қилди.
2025-10-09T09:04+0500
2025-10-09T09:04+0500
2025-10-09T10:03+0500
ўзбекистон
президент
шавкат мирзиёев
иқтисод
мис
лойиҳа
кондиционер
қуёш фотоэлектр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0c/47516183_0:235:3139:2000_1920x0_80_0_0_70df0ae04840a3d720f6c731ac9f43c1.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.Жорий йилнинг 9 ойида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 триллион сўмга етди. Экспорт 970 миллион долларни ташкил қилди.Тақдимотда чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди. Жумладан, мисга чегирма, кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари назарда тутилган.Тармоқ анъанавий маҳсулотлар билан бирга электроника ва ярим ўтказгичлар каби юқори технологияли йўналишларни ўзлаштириши зарурлиги таъкидланди.Янги лойиҳалар ҳисобига келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 250 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етиши кутилмоқда. Мутасаддилар мазкур хомашё базасидан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Тақдимотда ҳудудлардаги электротехника технопарклари фаолияти кўриб чиқилди. Миллий маҳсулотларни халқаро бозорга чиқариш имкониятлари кенгаймоқда: Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлиб, маҳаллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади. Европалик ҳамкорлар билан мувофиқликни баҳолаш тизими йўлга қўйилиб, “CE” белгиси жорий қилинмоқда. Бу эса Евроиттифоққа экспортни икки баробар ошириш имконини яратади.
https://sputniknews.uz/20250423/elektrotexnika-sanoat-5-trln-mahsulot-mahalliylashtirish-49003489.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0c/47516183_140:0:2869:2047_1920x0_80_0_0_cb5df8ce82db00c1eb5b007a3c567eeb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, электротехника саноати, ўзбекистон экспорти, ce белгиси, мис ишлаб чиқариш, юқори технология, технопарклар, электроника, ярим ўтказгичлар, инвестиция, экспорт салоҳияти
шавкат мирзиёев, электротехника саноати, ўзбекистон экспорти, ce белгиси, мис ишлаб чиқариш, юқори технология, технопарклар, электроника, ярим ўтказгичлар, инвестиция, экспорт салоҳияти
Электротехника экспорти 9 ойда 1 млрд долларга яқинлашди
09:04 09.10.2025 (янгиланди: 10:03 09.10.2025) Президент электротехника саноатини ривожлантиришга қаратилган тақдимот билан танишди. Соҳа 16 фоизга ўсиб, экспорт 970 млн долларга етди. “CE”ни жорий этиш орқали экспорт имконияти кенгаяди
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тақдимот
билан танишди.
Жорий йилнинг 9 ойида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 триллион сўмга етди. Экспорт 970 миллион долларни ташкил қилди.
Тақдимотда чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди. Жумладан, мисга чегирма, кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари назарда тутилган.
Тармоқ анъанавий маҳсулотлар билан бирга электроника ва ярим ўтказгичлар каби юқори технологияли йўналишларни ўзлаштириши зарурлиги таъкидланди.
Янги лойиҳалар ҳисобига келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 250 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етиши кутилмоқда. Мутасаддилар мазкур хомашё базасидан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, серверлар, саноат электроникаси, кондиционерлар, қуёш панеллари, автоматика воситалари ва смарт-карталар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Умуман, 2,1 миллиард долларлик 157 та лойиҳа орқали 14,5 минг янги иш ўрни яратилади.
Тақдимотда ҳудудлардаги электротехника технопарклари фаолияти кўриб чиқилди. Миллий маҳсулотларни халқаро бозорга чиқариш имкониятлари кенгаймоқда: Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлиб, маҳаллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади.
Европалик ҳамкорлар билан мувофиқликни баҳолаш тизими йўлга қўйилиб, “CE” белгиси жорий қилинмоқда. Бу эса Евроиттифоққа экспортни икки баробар ошириш имконини яратади.