Электротехника саноати: Ўзбекистон 5 трлн сўмлик маҳсулотларни маҳаллийлаштиради

© Shutnik/Зафар ХалиловВ Ташкенте проходят международные выставки
В Ташкенте проходят международные выставки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2025
Oбуна бўлиш
Президентга электротехника саноатидаги режалар тақдимот қилинди.
TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Бу йил Ўзбекистон қарийб 5 триллион сўмлик маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни режа қилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган электротехника соҳасига оид тақдимотда маълум қилинди.
Тақдимотда электротехника соҳасида иккинчи чорак ва йил якунигача мўлжалланган асосий режалар айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, бу йил ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга еттказиш, қарийб 5 триллион сўмлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Президентнинг сўзларига кўра, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш, замонавий технологияларга муносиб малакали кадрлар тайёрлаш зарур.
“Умумий қиймати 656 миллион долларлик 71 та лойиҳани амалга ошириб, 4 минг 600 та иш ўрни очиш мўлжалланган. Экспорт миқдори 1 миллиард 700 миллион долларга, географияси 68 та мамлакатга етиши кутилмоқда”, — дейилган хабарда.
Мутасаддиларга тармоқдаги ҳар бир корхона билан ишлаб, саноат ва логистика занжирларида юзага келадиган масалаларни ҳал этиш, экспорт географиясини диверсификация қилиб, янги бозорлар топиш бўйича топшириқлар берилди.
Электротехника соҳасида қуйидагилар амалга оширилган:
сўнгги етти йилда экспорт ҳажми 7 баробарга ўсган ва географияси 63 та давлатга етган;
ҳозирги кунда 500 тага яқин корхона бўлиб, уларда 27 мингдан зиёд фуқаро ишламоқда;
шу йил биринчи чоракда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 7 триллион сўмдан ошган;
қарийб 310 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, бу кўрсаткич 1,3 баробар ўсган. Шу даврда 55 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган. Шундан 48 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлардир;
хорижий брендлар остида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 900 миллион долларга тенг лойиҳалар шакллантирилди.
Ўзбекистоннинг электротехника саноатидаги режалари маълум қилинди
Министр культуры Озодбек Назарбеков встретился с главой Россотрудничества Евгением Примаковым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2025
Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда диагностика реагентларини ишлаб чиқармоқчи
Янгиликлар лентаси
0