Ўзбекистон ва Россия солиқ таълими бўйича янги битим имзолади
Ўзбекистон ва Россия солиқ таълими бўйича янги битим имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Битим мунтазам ўқув дастурлари, академик алмашинув, стажировкалар ва қўшма тадқиқотларни қамраб олади. 2027 йилдан IT-мутахассислар учун рақамли трансформация дастурлари ҳам режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Олий солиқ мактаби ва Россия Федерал солиқ хизмати (ФСХ) ЛАБ академияси ўртасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда Россия ФСХ ЛАБ академияси матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжат мунтазам таълим дастурларини амалга ошириш, академик тажриба алмашиш ва стажировкалар ташкил этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда замонавий ўқитиш технологияларини жорий этишни назарда тутади.Шу давр мобайнида Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ходимлари 15 та таълим дастури бўйича ўқитилди. 2025–2026 йиллардаги дастурлар солиққа тортиш методологияси ва солиқ маъмуриятчилиги билан бирга, ходимларнинг касбий ва шахсий ривожланишига ҳам қаратилди.2027 йилда ҳамкорлик доирасида IT-мутахассислар учун рақамли трансформацияга бағишланган дастурларни амалга ошириш режалаштирилган.ФНС ЛАБ академияси ректори Иван Ефремовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон билан ҳамкорлик Россия таълим дастурларини хорижий аудитория эҳтиёжларига мослаштиришда муҳим тажриба бўлди.
Ҳужжат қўшма тадқиқотлар ўтказиш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда замонавий ўқитиш технологияларини жорий этиш кабиларни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Олий солиқ мактаби ва Россия Федерал солиқ хизмати (ФСХ) ЛАБ академияси ўртасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда Россия ФСХ ЛАБ академияси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат мунтазам таълим дастурларини амалга ошириш, академик тажриба алмашиш ва стажировкалар ташкил этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда замонавий ўқитиш технологияларини жорий этишни назарда тутади.
Янги келишув Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ва Россия Федерал солиқ хизмати ўртасида сўнгги икки йилда йўлга қўйилган ҳамкорликнинг давоми бўлди.
Шу давр мобайнида Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ходимлари 15 та таълим дастури бўйича ўқитилди. 2025–2026 йиллардаги дастурлар солиққа тортиш методологияси ва солиқ маъмуриятчилиги билан бирга, ходимларнинг касбий ва шахсий ривожланишига ҳам қаратилди.
2027 йилда ҳамкорлик доирасида IT-мутахассислар учун рақамли трансформацияга бағишланган дастурларни амалга ошириш режалаштирилган.
ФНС ЛАБ академияси ректори Иван Ефремовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон билан ҳамкорлик Россия таълим дастурларини хорижий аудитория эҳтиёжларига мослаштиришда муҳим тажриба бўлди.
“Биз бу йўналишни ривожлантириш, ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ва таълим ечимларимизни бошқа мамлакатларнинг солиқ маъмуриятларига ҳам таклиф этишни режалаштирмоқдамиз”, — деди Ефремов.
ЛАБ — Россия Федерал солиқ хизматининг Лидерлик ва бизнес-жараёнларни бошқариш академияси бўлиб, солиқ ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади. Унда ҳар йили қарийб 50 минг нафар тингловчи таҳсил олади.