https://sputniknews.uz/20260910/uzbekistan-japan-hamkorlik-60336910.html
Ўзбекистон ва Япония 12 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштиради
Ўзбекистон ва Япония 12 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги 18-йиғилишда Ўзбекистон ва Япония 12 млрд долларлик 75 та лойиҳа портфелини амалга ошириш, энергетика, критик минераллар, IT, саноат ва молия соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.
2026-09-10T14:24+0500
2026-09-10T14:24+0500
2026-09-10T14:24+0500
инвестиция
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
ахборот технологиялари (it)
энергетика
рақамли технологиялар
иқтисод
ўзбекистон
япония
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0a/60335091_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_d696e31d92509fdc333066a76ab1ee20.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон–Япония ва Япония–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмиталари 18-йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Япония томонидан тадбирда 130 тадан ортиқ давлат идоралари, молия институтлари ва йирик компаниялар вакиллари қатнашди. Томонлар 12 млрд долларлик 75 та қўшма лойиҳа портфелини амалий босқичга ўтказиш масаласини муҳокама қилдиМазкур 12 млрд долларлик портфель 2025 йил декабрда президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида шакллантирилган эди.Япон инвесторларининг лойиҳаларга киришини енгиллаштириш учун давлат кафолатисиз молиялаштиришни кенгайтириш ва махсус иқтисодий зона ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Аввалроқ Самарқанд вилоятида Япония модели ва стандартлари асосида махсус иқтисодий зона ташкил этиш таклиф қилинган эди.АТ соҳасида ҳам амалий база шаклланган. JETRO маълумотига кўра, 2025 йил декабрь ҳолатида IT Park Uzbekistan резидентлари орасида 26 та Япония компанияси бўлган. Шу йили IT Parkнинг Токиодаги ваколатхонаси ҳам очилган.2025 йил охирига келиб Япония билан умумий лойиҳалар портфели 20 млрд доллардан ошган.
https://sputniknews.uz/20260504/mirziyoev-south-korea-japan-acwa-power-muhokama-57305154.html
ўзбекистон
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0a/60335091_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_67e8dd825c30330bce3adb6089a0face.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инвестиция, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, ахборот технологиялари (it), энергетика, рақамли технологиялар, иқтисод, ўзбекистон, япония
инвестиция, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, ахборот технологиялари (it), энергетика, рақамли технологиялар, иқтисод, ўзбекистон, япония
Ўзбекистон ва Япония 12 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштиради
Ўзбекистон ва Япония 12 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш ва янги инвестиция йўналишларини белгилади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон–Япония ва Япония–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмиталари 18-йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Япония томонидан тадбирда 130 тадан ортиқ давлат идоралари, молия институтлари ва йирик компаниялар вакиллари қатнашди. Томонлар 12 млрд долларлик 75 та қўшма лойиҳа портфелини амалий босқичга ўтказиш масаласини муҳокама қилди
Мазкур 12 млрд долларлик портфель 2025 йил декабрда президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида шакллантирилган эди.
Энергетика, кимё саноати, машинасозлик, критик минераллар, соғлиқни сақлаш ва АТ янги лойиҳалар учун устувор соҳалар сифатида белгиланди. Корхоналарни модернизация қилиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва рақамлаштиришга ҳам урғу берилди.
Япон инвесторларининг лойиҳаларга киришини енгиллаштириш учун давлат кафолатисиз молиялаштиришни кенгайтириш ва махсус иқтисодий зона ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Аввалроқ Самарқанд вилоятида Япония модели ва стандартлари асосида махсус иқтисодий зона ташкил этиш таклиф қилинган эди.
АТ соҳасида ҳам амалий база шаклланган. JETRO маълумотига кўра, 2025 йил декабрь ҳолатида IT Park Uzbekistan резидентлари орасида 26 та Япония компанияси бўлган. Шу йили IT Parkнинг Токиодаги ваколатхонаси ҳам очилган.
2025 йил охирига келиб Япония билан умумий лойиҳалар портфели 20 млрд доллардан ошган.