https://sputniknews.uz/20260504/mirziyoev-south-korea-japan-acwa-power-muhokama-57305154.html
Мирзиёев Корея, Япония ва ACWA Power делегациялари билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Мирзиёев Корея, Япония ва ACWA Power делегациялари билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
ОТБ йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёев Корея, Япония ва ACWA Power делегацияларини алоҳида қабул қилди. Учрашувларда инвестиция, рақамли молия, энергетика, транспорт ва тиббиёт лойиҳалари муҳокама қилинди.
2026-05-04T10:47+0500
2026-05-04T10:47+0500
2026-05-04T10:47+0500
ўзбекистон
иқтисод
шавкат мирзиёев
энергетика
инвестиция
япония
жанубий корея
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/04/57303985_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_a54fe4cc093f741de81792482f8cf266.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Япония молия вазири ҳамда “ACWA Power” компанияси раҳбари бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхоль билан мулоқотда янги инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш, ҳудудлараро алмашинувларни жадаллаштириш ва Корея компаниялари учун махсус саноат зонасини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратди.Шунингдек, давлат молиясини бошқариш тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибасидан фойдаланиш, кузда Сеулда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Корея” саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.Япония молия вазири Сацуки Катаяма билан учрашувда молия тизимини модернизация қилиш, ғазначилик соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли молия трансформацияси бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Мулоқотда қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, ахборот технологиялари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян билан учрашувда “яшил” энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни давом эттириш ва янги ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Хусусан, “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишини бошлаш, Фарғона шаҳрида кўп тармоқли тиббиёт муассасасини барпо этиш ҳамда IT-паркда замонавий маълумотлар марказини ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди.Учрашувлар якунида томонлар қўшма лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
https://sputniknews.uz/20260503/adb-loyihalar-muhokama-57297265.html
ўзбекистон
япония
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/04/57303985_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_5526c144926af792033c26501cd8c56f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, иқтисод, шавкат мирзиёев, энергетика, инвестиция, япония, жанубий корея, саудия арабистони
ўзбекистон, иқтисод, шавкат мирзиёев, энергетика, инвестиция, япония, жанубий корея, саудия арабистони
Мирзиёев Корея, Япония ва ACWA Power делегациялари билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент учрашувларида инвестиция, энергетика ва транспорт лойиҳалари муҳокама қилинди. “ACWA Power” билан “Янги Тошкент” аэропорти ва Фарғонада тиббиёт муассасаси қурилиши кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Япония молия вазири ҳамда “ACWA Power” компанияси раҳбари бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.
Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхоль билан
мулоқотда янги инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш, ҳудудлараро алмашинувларни жадаллаштириш ва Корея компаниялари учун махсус саноат зонасини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратди.
Шунингдек, давлат молиясини бошқариш тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибасидан фойдаланиш, кузда Сеулда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Корея” саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Япония молия вазири Сацуки Катаяма билан
учрашувда молия тизимини модернизация қилиш, ғазначилик соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли молия трансформацияси бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Мулоқотда қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, ахборот технологиялари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян билан
учрашувда “яшил” энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни давом эттириш ва янги ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишини бошлаш, Фарғона шаҳрида кўп тармоқли тиббиёт муассасасини барпо этиш ҳамда IT-паркда замонавий маълумотлар марказини ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувлар якунида томонлар қўшма лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.