https://sputniknews.uz/20260910/russia-uzbekistan-hamkorlik-60331281.html
Россия — Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги йўналишлари
Россия — Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги йўналишлари
Sputnik Ўзбекистон
Description: Sputnik Ўзбекистон халқаро матбуот марказида экспертлар Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида рақамлаштириш, таълим, савдо, сармоя ва транспорт йўлаклари бўйича янги имкониятлар ҳамда истиқболларни муҳокама қилди.
2026-09-10T10:33+0500
2026-09-10T10:33+0500
2026-09-10T10:33+0500
матбуот маркази
ўзбекистон
россия
матбуот маркази видео
ҳамкорлик
еоии
иқтисод
савдо
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/09/60325074_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_269cad9896aee4317f9d9e9fca44f6b2.jpg
Sputnik Ўзбекистон халқаро матбуот марказида россиялик экспертлар ўзгарувчан геосиёсий ва иқтисодий вазият фонида Москва ва Тошкент ўртасидаги муносабатларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.Эътиборли йўналишлардан бири — рақамлаштириш. А.М. Горчаков номидаги Жамоат дипломатиясини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Сергей Орловнинг сўзларига кўра, Россия томони Ўзбекистон АТ соҳасининг жадал ривожланишини кузатиб бормоқда."Координационная лаборатория" автоном нотижорат ташкилоти бош директори Анна Ситник эса маълумотлар марказларини ташкил этиш, миллий сунъий интеллект моделларини яратиш ва рақамли соҳани тартибга солувчи қонунчилик бўйича тажриба алмашишни истиқболли йўналишлар сифатида қайд этди.Унинг фикрича, яна бир муҳим вазифа — янги технологиялар билан ишлай оладиган мутахассисларни тайёрлаш. Чунки сунъий интеллект нафақат иқтисодиёт ва давлат бошқарувига, балки меҳнат бозорига ҳам тобора катта таъсир кўрсатмоқда.Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — таълим. Россия ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Халқаро тадқиқотлар институти директори Максим Сучковнинг айтишича, хорижий университетлар ўртасидаги рақобат кучайиб бораётганига қарамай, Ўзбекистонда Россия таълимига қизиқиш юқорилигича қолмоқда.Икки давлат ўртасида ёш тадқиқотчилар ва шарқшуносларни тайёрлаш соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Айни кунларда Тошкентда МГИМО ва Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг V Ёш шарқшунослар мактаби ўтказилмоқда. Энтинанинг фикрича, сўнгги икки йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ҳам тобора яқинлашиб бормоқда.Транспорт ва логистика масаласи ҳам муҳокаманинг муҳим мавзуларидан бири бўлди. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон учун ташқи бозорларга олиб чиқадиган бир нечта муқобил йўналишларга эга бўлиш стратегик аҳамият касб этади.Шарқшунос, МГИМО ўқитувчиси Дарья Сапринскаянинг фикрича, Россия ва Марказий Осиё давлатлари турли транспорт йўналишларини бир-бирига рақобатчи сифатида эмас, балки ўзаро боғлиқ тизим сифатида ривожлантириши мумкин.Муҳокама иштирокчиларининг фикрича, янги технологиялар, таълим, сармоя ва транспорт йўлаклари Россия — Ўзбекистон ҳамкорлигининг келгуси босқичида тобора катта аҳамият касб этиши мумкин.Матбуот анжуманининг тўлиқ ёзуви — Sputnik видеосида.
https://sputniknews.uz/20260623/russia-uzbekistan-iqtisodiyotlar-birgalikda-rivojlantirish-58527507.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/09/60325074_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_2f47362f0d6bf033d7248478815c4b4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, матбуот маркази видео, ҳамкорлик, еоии, иқтисод, савдо, видео
ўзбекистон, россия, матбуот маркази видео, ҳамкорлик, еоии, иқтисод, савдо, видео
Россия — Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги йўналишлари
Эксклюзив
Россиялик экспертлар Тошкентда икки давлат алоқаларида рақамлаштириш, таълим, савдо ва транспортнинг ўрнини муҳокама қилди.
Sputnik Ўзбекистон халқаро матбуот марказида россиялик экспертлар ўзгарувчан геосиёсий ва иқтисодий вазият фонида Москва ва Тошкент ўртасидаги муносабатларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
Эътиборли йўналишлардан бири — рақамлаштириш. А.М. Горчаков номидаги Жамоат дипломатиясини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Сергей Орловнинг сўзларига кўра, Россия томони Ўзбекистон АТ соҳасининг жадал ривожланишини кузатиб бормоқда.
Унинг таъкидлашича, бу йўналишда янги қўшма лойиҳалар учун имкониятлар мавжуд. Хусусан, Марказий Осиё халқаро институти билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган янги ғоялар шаклланмоқда.
"Координационная лаборатория" автоном нотижорат ташкилоти бош директори Анна Ситник эса маълумотлар марказларини ташкил этиш, миллий сунъий интеллект моделларини яратиш ва рақамли соҳани тартибга солувчи қонунчилик бўйича тажриба алмашишни истиқболли йўналишлар сифатида қайд этди.
Унинг фикрича, яна бир муҳим вазифа — янги технологиялар билан ишлай оладиган мутахассисларни тайёрлаш. Чунки сунъий интеллект нафақат иқтисодиёт ва давлат бошқарувига, балки меҳнат бозорига ҳам тобора катта таъсир кўрсатмоқда.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — таълим. Россия ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Халқаро тадқиқотлар институти директори Максим Сучковнинг айтишича, хорижий университетлар ўртасидаги рақобат кучайиб бораётганига қарамай, Ўзбекистонда Россия таълимига қизиқиш юқорилигича қолмоқда.
Икки давлат ўртасида ёш тадқиқотчилар ва шарқшуносларни тайёрлаш соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Айни кунларда Тошкентда МГИМО ва Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг V Ёш шарқшунослар мактаби ўтказилмоқда.
Миллий тадқиқот университети "Олий иқтисодиёт мактаби"нинг Ўрта ер денгизи тадқиқотлари маркази директори Екатерина Энтина Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ва сармоявий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. Республикада Россия капитали иштирокидаги 3 мингдан ортиқ компания фаолият юритмоқда.
Энтинанинг фикрича, сўнгги икки йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ҳам тобора яқинлашиб бормоқда.
Транспорт ва логистика масаласи ҳам муҳокаманинг муҳим мавзуларидан бири бўлди. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон учун ташқи бозорларга олиб чиқадиган бир нечта муқобил йўналишларга эга бўлиш стратегик аҳамият касб этади.
Шарқшунос, МГИМО ўқитувчиси Дарья Сапринскаянинг фикрича, Россия ва Марказий Осиё давлатлари турли транспорт йўналишларини бир-бирига рақобатчи сифатида эмас, балки ўзаро боғлиқ тизим сифатида ривожлантириши мумкин.
Жумладан, мавжуд йўлакларни "Шимол — Жануб" йўналиши билан боғлаш юк оқимларини вазиятга қараб қайта тақсимлаш, ташқи савдо учун муқобил йўллардан фойдаланиш ва энг самарали маршрутларни танлаш имконини беради.
Муҳокама иштирокчиларининг фикрича, янги технологиялар, таълим, сармоя ва транспорт йўлаклари Россия — Ўзбекистон ҳамкорлигининг келгуси босқичида тобора катта аҳамият касб этиши мумкин.
Матбуот анжуманининг тўлиқ ёзуви —
Sputnik видеосида.