Мишустин: Россия ва Ўзбекистон иқтисодиётларини биргаликда ривожлантиришда давом этади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишМихаил Мишустин
Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Oбуна бўлиш
Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришда давом этишини ҳамда креатив индустрияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин бош вазир ўринбосарлари билан йиғилишда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ҳамда креатив иқтисодиёт масалаларига бағишланган халқаро конференция якунлари ҳақида гапирар экан, Ўзбекистонни Россиянинг муҳим савдо шериги деб атади.
"Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо шериги бўлиб, унинг ҳудудида минглаб маҳаллий корхоналар фаолият юритмоқда", — деди Мишустин.
Унинг таъкидлашича, Россия компаниялари Ўзбекистонда энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва бошқа қатор соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширмоқда.
"Мамлакатларимиз миллий иқтисодиётларни ривожлантириш учун биргаликда ҳаракат қилишда давом этади", — деди Россия ҳукумати раҳбари.
Шунингдек, Мишустин Россия ҳукумати креатив саноат маҳсулотларини ривожлантириш ва уларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратишда давом этишини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, креатив иқтисодиёт миллионлаб фуқароларнинг ижодий ғоялари ва истеъдодига таянади ҳамда давлатлар рақобатбардошлигини ошириш ва миллий маданий ўзига хосликни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.
Россия бош вазири 18 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва креатив ҳамда ижодий саноатни ривожлантириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этган.

У ерда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари билан креатив иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шу билан бирга, ушбу конференцияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқанддан Санкт-Петербурггача креатив туризм йўлагини яратиш ташаббуси билан чиқди. Шунингдек, у ижодий олий таълим муассасалари ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш ва ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.
Михаил Мишустин на Ташкентском международном инвестиционном форуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2026
Россия Ўзбекистоннинг етакчи инвесторларидан бири — Мишустин
Янгиликлар лентаси
0