Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Онишенко СИ, “рақамли деменция” ва энг хавфли инфекция ҳақида гапирди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Академик Геннадий Онишенко сунъий интеллектнинг тиббиётдаги ўрни, гаджетларнинг хотира ва фикрлашга таъсири ҳамда хавфли инфекциялар ҳақида сўзлади.
Москвада Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот маркази иштирокида ЕОИИ мамлакатларининг биохавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди.
Мавзулардан бири ўзбекистонлик ёш иштирокчининг лойиҳаси бўлди. У қишлоқ шифокорлари учун сунъий интеллект ёрдамчисини ишлаб чиқди ва уни Екатеринбургдаги МФМ-2026 кўргазмасида тақдим этади.

Россия таълим академияси президенти ўринбосари, Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онишенко бундай ишланмалар Россия ва Ўзбекистон ўртасида рақамли тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши мумкинлигини таъкидлади.

Аммо сунъий интеллект қачондир шифокорнинг ўрнини боса оладими? Онишенконинг фикрича, ҳозирча йўқ. У замонавий сунъий интеллектни кўпроқ “ҳисоблаш машинаси”га қиёслади: у катта ҳажмдаги маълумотларни тез қайта ишлай олади, аммо инсон каби фикрламайди.
Шу билан бирга, технологиялар янги муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Гаджетларнинг болаларга таъсири ҳақида гапирар экан, Онишенко “рақамли деменция” атамасидан фойдаланди — бу технологияларга ортиқча таяниш натижасида хотира ва фикрлаш қобилиятининг сусайишини англатади.
Унинг сўзларига кўра, болага маълумотни эслаб қолиш ва мустақил ечим излаш зарурати камайса, мияга тушадиган юклама ҳам пасаяди. Бу хотира ва тизимли фикрлаш ривожига таъсир қилиши мумкин.
Мулоқотда бевосита биохавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар ҳам муҳокама қилинди.
Академик жиддий муаммолардан бири сифатида антибиотикларга чидамли сил касаллигини ажратиб кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, бу глобал муаммо бўлиб, айниқса инфекция кенг тарқалган ҳудудлар учун долзарб.
Марказий Осиёда сақланиб қолаётган ўлатнинг табиий ўчоқлари ҳам доимий эпидемиологик назорат ва мамлакатлар ўртасида маълумот алмашишни талаб қилади.
Онишенко эса энг хавфли инфекция деб ўлат ёки вабони эмас, балки гриппни атади. Унинг сўзларига кўра, ўткир респиратор инфекциялар ҳар йили кўплаб касалланиш ва ўлим ҳолатларига олиб келади.
Батафсил — Sputnik видеосида.
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Хантавирус янги пандемияга сабаб бўладими? Олимлар изоҳи
Янгиликлар лентаси
0