Ўзбекистонда 440 млн сўмгача низосиз талаблар нотариус орқали ҳал этилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишНотариус
Нотариус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1000 БҲМгача бўлган айрим низосиз талабларни судга бормасдан нотариус орқали расмийлаштириш имкони яратилади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида судларда иш ҳажмини камайтириш ва нотариат хизматларини рақамлаштиришга қаратилган қонун маъқулланди.
Сенат маълумотига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун Фуқаролик процессуал ҳамда Иқтисодий процессуал кодексларга, шунингдек, нотариат соҳасига оид қатор нормаларни такомиллаштиради.
Ҳужжат билан ҳозир суд буйруғи чиқариладиган айрим низосиз талабларни нотариус орқали ҳал қилиш имконияти кенгайтирилади.

Хусусан, белгиланган талабларга жавоб берадиган, миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари (ҳозирда 440 млн сўм)гача бўлган низосиз талаблар нотариус ваколати доирасига ўтказилади.

Бу орқали фуқаролар ва тадбиркорлар айрим ҳолатларда судга мурожаат қилмасдан, нотариуснинг ижро хати асосида ундирувни амалга ошириш имконига эга бўлади. Шу билан бирга, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларда суд буйруғи чиқариладиган талаблар сони қисқартирилади.
Нотариат тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кенгайтирилади. Нотариуслар QR-код билан тасдиқланган ижро хатларини ижро органларига электрон шаклда бевосита юбориши мумкин бўлади. Нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар тизимини ҳам мақбуллаштириш назарда тутилган.
Қонун, шунингдек, қонуний кучга кирган суд ҳужжати юқори инстанцияда қайта кўриб чиқилаётганда унинг ижросини тўхтатиб туриш механизмини аниқлаштиради.
Янгиликлар судларда ортиқча иш юки ва фуқаролар ҳамда бизнеснинг оворагарчилигини камайтиришга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Мирзиёев “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0