https://sputniknews.uz/20260910/korxonalar-mis-xarid-60344387.html
Ўзбекистонда корхоналар мис хомашёсини 25 фоиз тўлов билан харид қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда корхоналар мис хомашёсини 25 фоиз тўлов билан харид қилиши мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Тақдимотда электротехника корхоналари учун 50 млн доллар ресурс ажратиш, мис харидини молиялаштириш, кредит таъминотини енгиллаштириш ва солиқ-божхона имтиёзларини 2030 йилгача узайтириш таклиф қилинди.
2026-09-10T16:55+0500
2026-09-10T16:55+0500
2026-09-10T17:21+0500
шавкат мирзиёев
мис
имтиёз
экспорт
инвестиция
кредит
божхона
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0a/60344212_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_4598271bd3514ade11bd8d52e903e10d.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда тармоқ корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизми таклиф этилди. Кредитлар бўйича экспорт шартномалари ва суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш, инвестиция лойиҳалари учун миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисмини уч йил давомида қоплаб бериш таклиф қилинди.Камида 50 миллион доллар сармоя киритадиган йирик халқаро брендларга солиқ имтиёзлари ва инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилади. Шунингдек, электротехника корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзларини 2030 йилгача узайтириш назарда тутилмоқда.Экспортни кенгайтириш учун хорижда савдо омборлари ташкил этиш, сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқиш жараёнларини енгиллаштириш режалаштирилган. Шунингдек, янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш ва прототиплар тайёрлаш билан шуғулланадиган Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди.
https://sputniknews.uz/20251009/elektrotexnika-eksport-milliard-dollar-52560078.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0a/60344212_212:0:1900:1266_1920x0_80_0_0_6f4b92f7f9ef6a519b3548baf586e3fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, мис, имтиёз, экспорт, инвестиция, кредит, божхона, иқтисод, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, мис, имтиёз, экспорт, инвестиция, кредит, божхона, иқтисод, ўзбекистон
Ўзбекистонда корхоналар мис хомашёсини 25 фоиз тўлов билан харид қилиши мумкин бўлади
16:55 10.09.2026 (янгиланди: 17:21 10.09.2026) Электротехника корхоналари мис хомашёси қийматининг 25 фоизини тўлаб, қолган 75 фоизини 90 кун ичида қайтариши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда тармоқ корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизми таклиф этилди.
Унга кўра, мис хомашёсини харид қилишда тўловнинг 25 фоизини корхоналар, қолган 75 фоизини “Ўзсаноатэкспорт” АЖ амалга оширади. Корхоналар маблағни 90 кун ичида йиллик 6 фоизгача ставкада қайтаради. Бунинг учун 50 миллион доллар ресурс йўналтириш кўзда тутилган.
Кредитлар бўйича экспорт шартномалари ва суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш, инвестиция лойиҳалари учун миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисмини уч йил давомида қоплаб бериш таклиф қилинди.
Камида 50 миллион доллар сармоя киритадиган йирик халқаро брендларга солиқ имтиёзлари ва инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилади. Шунингдек, электротехника корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзларини 2030 йилгача узайтириш назарда тутилмоқда.
Экспортни кенгайтириш учун хорижда савдо омборлари ташкил этиш, сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқиш жараёнларини енгиллаштириш режалаштирилган.
Афғонистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Ироққа комплекс технологик ечимлар экспортини ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш ва прототиплар тайёрлаш билан шуғулланадиган Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди.