https://sputniknews.uz/20260910/indonesia-uzbekistanga-ziyoratchilar-60336117.html
239 млн мусулмон яшайдиган Индонезиядан Ўзбекистонга зиёратчилар оқими оширилади
239 млн мусулмон яшайдиган Индонезиядан Ўзбекистонга зиёратчилар оқими оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Индонезиялик инвесторлар Самарқанд ва Бухорога рейслар, меҳмонхоналар ва ресторан лойиҳаларига қизиқмоқда. Зиёратчиларни жалб қилиш учун “Умра плюс”, $100 субсидия ва блогерлар орқали тарғибот ҳам режалаштирилган.
2026-09-10T13:04+0500
2026-09-10T13:04+0500
2026-09-10T13:08+0500
зиёрат туризми
туризм
туризм қўмитаси
сайёҳлар
блогер
индонезия
ўзбекистон
умра
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55194329_65:141:1106:727_1920x0_80_0_0_54e421cf864d572831f182159df79821.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон қарийб 239 миллион мусулмон яшайдиган Индонезиядан зиёратчилар оқимини ошириш учун янги туризм лойиҳаларини ривожлантирмоқда. Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Индонезиянинг EGI Resources компанияси бош директори Эрслан Газали Ибраҳим бошчилигидаги делегация билан учрашди.Индонезия бозорида Ўзбекистонни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Индонезиялик туроператорлар учун инфотурлар, машҳур блогер ва инфлюенсерлар учун пресс-турлар ташкил этиш, зиёрат, маданий ва гастрономик туризмни маҳаллий ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш таклиф этилди.Бу йўналишда давлатлар ўртасида ҳам музокаралар фаоллашган. 8 сентябрь куни Аққулов Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфан Юсуф билан “Умра плюс” дастури, Тошкент–Жакарта ва тарихий шаҳарларга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқди.Қўмита маълумотига кўра, Индонезияда ҳар йили 2 миллиондан ортиқ киши Ҳаж ва Умра зиёратига боради. Ўзбекистонда эса 1,2 мингдан зиёд зиёрат маскани мавжуд. Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида индонезиялик инвесторлар иштирокида беш юлдузли “Hadith Hotel” ҳам ишга туширилган. "EGI Resources" билан эса Тошкентдаги “Kampoeng Indonesia Hotel” лойиҳаси устида ҳамкорлик олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260514/uzbekistan-indonesia-islom-moliya-muhokama-57558962.html
индонезия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55194329_122:0:1091:727_1920x0_80_0_0_42a10d0ecb7bc07f00349cd570847671.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зиёрат туризми, туризм, туризм қўмитаси, сайёҳлар, блогер, индонезия, ўзбекистон, умра, туризм
зиёрат туризми, туризм, туризм қўмитаси, сайёҳлар, блогер, индонезия, ўзбекистон, умра, туризм
239 млн мусулмон яшайдиган Индонезиядан Ўзбекистонга зиёратчилар оқими оширилади
13:04 10.09.2026 (янгиланди: 13:08 10.09.2026) Ўзбекистон Индонезиядан зиёратчилар оқимини ошириш учун авиарейслар, янги меҳмонхоналар ва махсус турларни ривожлантирмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон қарийб 239 миллион мусулмон яшайдиган Индонезиядан зиёратчилар оқимини ошириш учун янги туризм лойиҳаларини ривожлантирмоқда. Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Индонезиянинг EGI Resources компанияси бош директори Эрслан Газали Ибраҳим бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Томонлар Индонезиядан Самарқанд ва Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновлар, янги меҳмонхоналар ва индонез миллий таомлари ресторанини очиш масалаларини кўриб чиқди.
Индонезия бозорида Ўзбекистонни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Индонезиялик туроператорлар учун инфотурлар, машҳур блогер ва инфлюенсерлар учун пресс-турлар ташкил этиш, зиёрат, маданий ва гастрономик туризмни маҳаллий ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш таклиф этилди.
Бу йўналишда давлатлар ўртасида ҳам музокаралар фаоллашган. 8 сентябрь куни Аққулов Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфан Юсуф билан “Умра плюс” дастури, Тошкент–Жакарта ва тарихий шаҳарларга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқди.
Қўмита маълумотига кўра, Индонезияда ҳар йили 2 миллиондан ортиқ киши Ҳаж ва Умра зиёратига боради. Ўзбекистонда эса 1,2 мингдан зиёд зиёрат маскани мавжуд.
Индонезиядан сайёҳ жалб қилган маҳаллий туроператорларга ҳар бир турист учун 100 доллар субсидия ажратилиши ҳам белгиланган.
Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида индонезиялик инвесторлар иштирокида беш юлдузли “Hadith Hotel” ҳам ишга туширилган. "EGI Resources" билан эса Тошкентдаги “Kampoeng Indonesia Hotel” лойиҳаси устида ҳамкорлик олиб борилмоқда.