https://sputniknews.uz/20260910/great-britain-elchi-terakt-bartaraf-60334027.html
Россия ФХХ: Киев Британиянинг Москвадаги элчисига қарши теракт режалаштирганди
Россия ФХХ: Киев Британиянинг Москвадаги элчисига қарши теракт режалаштирганди
Sputnik Ўзбекистон
ФХХга кўра, россиялик Британия элчихонаси ходимлари, уларнинг яшаш манзиллари, автомашиналари, учрашув ва сафарлари ҳақида маълумот тўплаган. Унга нисбатан давлатга хиёнат моддаси билан жиноят иши қўзғатилди
2026-09-10T11:35+0500
2026-09-10T11:35+0500
2026-09-10T11:37+0500
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
дунё янгиликлари
украина
россия
буюк британия
элчи
дунёда
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0d/59006298_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_3dbd461af0666f2c7abbf0f172bcd1ee.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москвада Буюк Британия элчихонасини қўриқлаган ташкилот ходими бўлган Украина хавфсизлик хизмати агентини қўлга олди. Бу ҳақда Россия ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.Хабарга кўра, қўлга олинган 1981 йилда туғилган россиялик украиналик блогер Дмитрий Карпенко — "Апостол Дмитрий" топшириғи билан Буюк Британия дипломатик миссияси ходимлари ҳақида маълумот тўплаган.Жумладан, дипломатларнинг шахсий маълумотлари ва фотосуратлари, яшаш манзиллари, фойдаланадиган автомобиллари, учрашув ва сафарлари ҳақида маълумот тўпланган. Шунингдек, элчихонанинг хавфсизлик тизими ва у ерда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ҳам маълумот йиғилган.Россия ФХХга кўра, Киев ушбу маълумотлардан Британия дипломатларига қарши қўпорувчилик-террорчилик ҳаракатларини тайёрлашда фойдаланишни режалаштирган. Бундан мақсад Лондонни Россия билан тўғридан-тўғри можарога тортиш ва Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишига эришиш бўлган.Россия Жиноят кодексининг 275-моддасига кўра, давлатга хиёнат учун 12 йилдан 20 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260817/crimea-ukraine-agent-59751319.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0d/59006298_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1c86d66e7b0678d399a15fde18c99d4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх), дунё янгиликлари, украина, россия, буюк британия, элчи, дунёда, москва
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх), дунё янгиликлари, украина, россия, буюк британия, элчи, дунёда, москва
Россия ФХХ: Киев Британиянинг Москвадаги элчисига қарши теракт режалаштирганди
11:35 10.09.2026 (янгиланди: 11:37 10.09.2026) Қўлга олинган шахс Британия дипломатларига қарши теракт тайёрлаш учун элчихона ва унинг ходимлари ҳақида маълумот тўплаган.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москвада Буюк Британия элчихонасини қўриқлаган ташкилот ходими бўлган Украина хавфсизлик хизмати агентини қўлга олди. Бу ҳақда Россия ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази
хабар берди.
Хабарга кўра, қўлга олинган 1981 йилда туғилган россиялик украиналик блогер Дмитрий Карпенко — "Апостол Дмитрий" топшириғи билан Буюк Британия дипломатик миссияси ходимлари ҳақида маълумот тўплаган.
Жумладан, дипломатларнинг шахсий маълумотлари ва фотосуратлари, яшаш манзиллари, фойдаланадиган автомобиллари, учрашув ва сафарлари ҳақида маълумот тўпланган. Шунингдек, элчихонанинг хавфсизлик тизими ва у ерда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ҳам маълумот йиғилган.
Россия ФХХга кўра, Киев ушбу маълумотлардан Британия дипломатларига қарши қўпорувчилик-террорчилик ҳаракатларини тайёрлашда фойдаланишни режалаштирган. Бундан мақсад Лондонни Россия билан тўғридан-тўғри можарога тортиш ва Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишига эришиш бўлган.
"ФХХ Буюк Британия ва Зеленский режимининг бошқа ҳомийлари эътиборини Киев ҳукумати ўзини сақлаб қолиш учун ҳатто стратегик иттифоқчиларига қарши қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёр эканига қаратади", — дейилади хабарда.
Россия Жиноят кодексининг 275-моддасига кўра, давлатга хиёнат учун 12 йилдан 20 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.