"Гюнтер" тахаллуси ва 500 еврогача ҳақ: Қримда Украина агенти ушланди — Россия ФХХ

© Sputnik / Russian Federal Security Service / Медиабанкка ўтишНашивка на форме сотрудника ФСБ РФ
Нашивка на форме сотрудника ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2026
Oбуна бўлиш
ФХХга кўра, "Гюнтер" тахаллусини олган Севастопол фуқароси ҳарбий объектлар ҳақида маълумот тўплаган ва яширин жойлар билан боғлиқ топшириқларни бажарган
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Қримда Россия Мудофаа вазирлиги объектлари ҳақида маълумот тўплаган ва портловчи моддалар учун яширин жойлар тайёрлаганликда гумонланган Севастополь фуқароси ушланди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) хабар берди.
Хизмат маълумотига кўра, 54 ёшли эркак Telegram орқали Украина Хавфсизлик хизмати вакили билан алоқа ўрнатган. Унга интернет орқали 100 евродан 500 еврогача пул ишлаш таклиф қилинган.
Қўлга олинган шахс ФХХ эълон қилган видеода ўзига "Гюнтер" тахаллусини танлаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб унга Қримдаги Россия Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашувини аниқлаш бўйича синов топшириғи берилган.
ФХХга кўра, кейинчалик у ҳарбий объектлар ҳақида маълумот тўплаб, кураторига етказган, шунингдек, портловчи қурилмалар қисмлари сақланадиган яширин жойлар билан боғлиқ топшириқларни бажарган.
Севастополь яқинидаги ўрмон ҳудудидаги ана шундай жойлардан бирида 476,8 грамм гексоген асосидаги портловчи модда ва ҳарбий электр детонатори топилган.
Гумонланувчига нисбатан давлатга хиёнат ҳамда портловчи моддалар ва қурилмаларнинг ноқонуний муомаласи бўйича жиноят иши қўзғатилди. У ҳибсга олинган.
Россия ФХХ маълумотига кўра, ушбу моддалар бўйича унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам таҳдид қилиши мумкин.
Бойцы спецназа ФСБ (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ФХХ: икки ҳарбий аэродромга теракт уюштиришга бўлган уринишнинг олди олинди
Янгиликлар лентаси
0